Ўзбекистонда Халқаро зиёрат туризми ҳафталиги ўтказилади

Сақлаш
16:07 / 25.10.2022 893 0

Ўзбекистонда 2022 йилнинг 1–3 ноябрь кунлари Халқаро зиёрат туризми ҳафталиги бўлиб ўтади. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

 

Маълум қилинишича, халқаро ҳафталикдан кўзланган асосий мақсад мамлакатда зиёрат туризми салоҳиятини юзага чиқариш, Ўзбекистонни жаҳон цивилизациясининг муҳим марказларидан бири сифатида танитиш, жаҳон ҳамжамияти ва халқаро ташкилотлар томонидан юксак эътирофга сазовор бўлиш, шунингдек, зиёрат туризми хизматларини диверсификация қилиш ва туризм экспортини оширишдан иборат.

 

Туризм ҳафталиги Туризм ва маданий мерос вазирлиги ташаббуси билан қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилмоқда.

 

Шунингдек, ҳафталик дастурдан зиёрат туризмини ривожлантириш, мавзуга оид сувенирларни тарғиб этишга қаратилган кўргазмалар, семинарлар, илмий-амалий конференциялар ва маданий-маърифий тадбирлар ўтказилади. Жумладан, ҳафталик дастурдан Самарқанд шаҳридаги янги «Ипак йўли» туристик марказининг очилиши, «Хива — ислом олами туризми пойтахти» мавзусига бағишланган Халқаро ҳунармандчилик кўргазмаси, «Жаҳон усталари» ярмаркаси ва бошқа тадбирлар ўрин олган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//