Жамият
Тошкент—Андижон ва Тошкент—Самарқанд пулли автомобиль йўллари 2026 йилгача қуриб битказилади. Бу ҳақда Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги директори Зокир Бозоров маълум қилди.
Қайд этилишича, 2022—2026 йилларда транспорт соҳасида амалга оширилиши режалаштирилган 5 та йирик лойиҳа бўйича ҳужжатлар тайёрлаш ва ўрганиш ишлари давом этмоқда.
Булар:
Жаҳон банки маслаҳат кўмагида амалга оширилаётган Тошкент—Андижон пуллик автомобиль йўлини қуриш лойиҳаси;
Европа тикланиш ва тараққиёт банки маслаҳат кўмагида амалга оширилаётган Тошкент—Самарқанд пуллик автомобиль йўлини қуриш лойиҳаси;
Самарқанд ва Шаҳрисабз шаҳарлари орасида 66 кмлик автомобиль йўли ва Тахтақорача довонида 4,4 кмлик туннель қуриш лойиҳаси.
Транспорт соҳасида 2019—2022 йиллар давомида 7 та лойиҳани амалга ошириш бўйича ишлар олиб борилаётган бўлиб, шундан 2 та лойиҳа бўйича ДХШ битими имзоланган.
Маълумот учун, Ўзбекистондаги илк пулли йўлларнинг қурилиши ҳақида 2018 йилда маълум қилинган. Ўшанда бу каби йўлларнинг биринчисини қуриш билан Германиянинг GP Günter Papenburg компанияси шуғулланиши мумкинлиги айтилганди. 2019 йилда Автомобиль йўллари қўмитаси Ўзбекистондаги илк пулли трассани қуриш учун жой танланаётганини маълум қилганди.
Маданият
Жаҳон
Жамият
Жаҳон
Жаҳон
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ