«Маънавият карвони» онкологик хасталиги бор беморлар ҳолидан хабар олди

Сақлаш
14:53 / 25.10.2022 932 0

Аввал хабар берганимиздек, шу кунларда Наманган вилоятида «Маънавият карвони» доирасидаги маърифий тадбирлар давом этмоқда.

 

Карвоннинг навбатдаги манзили Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббий марказининг Наманган вилоят филиали бўлди.

 

 

Республика маънавият ва маърифат маркази раҳбари, сенатор Минҳожиддин Мирзо бошчилигидаги илм-фан, адабиёт, санъат, маданият намояндаларидан иборат гуруҳ оғир хасталикларни бошидан кечирган, саломатлик учун курашиб, сабру матонат кўрсатаётган инсонларга далда беришди.

 

 

– Ҳаммангизга раҳмат, – дейди кекса она Маҳбуба Валиева. – 34 яшар қизим кўкрак саратони касаллигидан азият чекиб, бутунлай тушкунликка тушганди. Уйда икки боласи чирқирайди. Нима қилишимизни билмай, руҳимиз чўкиб юрганди. Хайриятки, таниқли олима Жамила Шермуҳаммедованинг қимматли ўгит ва насиҳатларидан қизим анча ўзига келди. Тўшакка михланиб қолганди, туриб овқатини ўзи ея бошлади, яшашга ишончи ортиб, бизгаям умид бағишлади. Ҳеч қайси она фарзанди учун куйинмасин!

 

«Маънавият карвони» доирасидаги тадбирлар давом этмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//