Жаҳон
Буюк Британияни энди асли осиёлик бўлган Бош вазир бошқаради. Асли келиб чиқиши ҳиндистонлик бўлган Риши Сунак бу лавозимда икки ой ҳам ўтирмаган Лиз Трасснинг ўрнини эгаллайди.
Риши Сунак бор-йўғи 42 ёшда. У бунгача Британиянинг собиқ Молия вазири бўлиб ишлашга ҳам улгурган. Ўшанда Борис Жонсон Бош вазир лавозимида эди.
Айнан Борис Жонсоннинг қайта Бош вазирлик даъвосидан воз кечиши, бу гал унинг ушбу лавозимга келишига йўлни янада каттароқ очиб берди.
Сунак Британия бу яқин ўн йилларда кўрилмаган жиддий иқтисодий муаммоларга тўқнаш келиб турган бир пайтда бошқарувга келади.
Қайд этиш керак, Сунак Бош вазирлик учун беллашувда бундан аввал ҳам охирги паллаларга курашганди, аммо якунда айнан партиядоши Лиз Трассга имкониятни бой бериб қўйган.
Риши Сунак ўша пайтда ўзининг асосий диққат-эътиборини Британия иқтисодига қаратганди. Иқтисодий инқироздан чиқиш тўғрисидаги режаларини ҳам тақдим қилганди.
Консерватив партияси етакчилиги учун илк мағлубиятидан етти ҳафта ўтиб, Риши Сунак бу каби ютуққа эришган.
Ягона рақиби пойгадан чиққанини эълон қилгач, у ўз партиядошларининг 100 та овозини олган ягона беллашувчига айланди.
Энди Сунак Консерваторлар партиясининг янги етакчиси бўлади, у расмий жараёнлар битгач, асли осиёлик биринчи Бош вазир сифатида тарихга киради.
Риши Сунак шу соатларда чиқиш ҳам қилган, парламент вакилларини ўзларини олдинда қийин даврлар кутаётгани ва осон бўлмаслиги ҳақида ҳам огоҳлантирган.
Лиз Трасс Риши Сунакни ғалабаси билан қутлаган, уни тўлиқ қўллаб-қувватлашини ҳам айтган.
Маълумот учун, Риши Сунак Буюк Британия Жамоатлар палатасига илк бор 2015 йилда сайланган. Уч йил ўтиб у Тереза Мей ҳукуматида вазир ёрдамчиси лавозимини олган. 2019 йил июлида уни Борис Жонсон ҳукуматида ғазначилик бош котиби этиб тайинлашади. 2020 йил февралидан эса Сунак Британия молия вазирлигини бошқаришга киришади.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ