Санъатга ихлосманд кексаларга чолғулар совға қилинади

Сақлаш
23:57 / 24.10.2022 986 0

«Маънавият карвони» бугун Наманган вилоятидаги «Саховат боғи»да бўлди. Меҳмонлар дастлаб бир жуфт павловия кўчатини экишди. Шундан сўнг кексалар учун яратилган шароитлар билан танишилди. Ушбу масканда барча қулайликларга эга бўлган муолажа хоналари, спорт зал, ошхона ҳамда машғулотлар зали фаолият олиб бормоқда.



Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Мирзо сўзга чиқди:

 



– Сизлар учун яратилган шароитлардан хурсанд бўлдим. Мен бу ерда Президентимизнинг кексаларга меҳрини кўрдим.



Суҳбат чоғида кексалар ораси доира, дутор, гитара чаладиганлар борлиги айтилди.



– Эртага Республика Маънавият ва маърифат маркази Наманган вилоят бўлими сизларга шу чолғулардан совға қилади. Бугун бизлар куйлаган бўлсак, кейинги сафар сизлардан эшитамиз, – деди Минҳожиддин Мирзо.



Учрашув ўзбек ва рус тилларидаги куй-қўшиқларга уланиб кетди. Тарғибот гуруҳи томонидан кекса отахону нуроний онажонларга меҳр, қалбларига хурсандчилик улашилди.



Маълумот учун: ушбу интернат уйи 120 ўринга мўлжалланган. Айни вақтда бу ерда 71 нафар кекса яшаб келмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//