Тошкентда ижара нархи йил бошидан буён неча фоизга ошгани маълум бўлди

Сақлаш
22:41 / 24.10.2022 939 0

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази 2022 йил сентябрь ойида кўчмас мулк бозоридаги вазиятни таҳлил қилди.

 

Рўйхатга олинган кўчмас мулк олди-сотди шартномалари сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 19 фоизга (+3,7 минг) ошди.

 

Жорий йилнинг август ойига нисбатан кўчмас мулк савдосининг бироз пасайиши кузатилди, бу асосан ўқув йилининг бошланиши ва чет эл фуқаролари сонининг сезиларли даражада кўпайиши туфайли ижарага бериладиган уй-жойларга талабнинг ошиши билан боғлиқ.

 

Тошкент шаҳрида 1 кв.м учун ўртача ижара нархи йил бошидан буён 22,4 фоизга ошган.

 

Йил бошидан бери иккиламчи бозорда 1 кв.м учун ўртача уй-жой нархи 8,9 фоизга ошган.

 

Тошкент шаҳрида 9 ой давомида уй-жой савдоси эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6 фоизга ўсди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//