Маданият
«Маънавият карвони» Наманган вилоятига етиб келди. Айни дамда 8 мингдан ортиқ китобни жамлаган «Китоб карвони» вилоятнинг 14 та шаҳар ва туманларига тарқатилиши кутилмоқда. Шу муносабат билан Наманган давлат университетида маърифий тадбир ўтказилмоқда.
Тадбирда Президент Администрацияси масъул ходими Нодир Холбўтаев, Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Мирзо, Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййид ва бошқа мутасаддилар, ижодкорлар иштирок этди.
– Навбатдаги «Маънавият карвони» Наманганга етиб келди. Ҳафта давомида 200 дан ортиқ илм-фан, адабиёт, санъат, маданият намояндалари маҳаллаларда, меҳнат жамоаларида учрашувлар ўтказишади.
Айтишим керакки, Наманган азал-азалдан маънавиятнинг ўчоғи бўлиб келган. Қанчадан-қанча буюк аждодларимизнинг нафаси шу ердан таралган, – деди Минҳожиддин Мирзо.
Марказ раҳбари, шунингдек, вилоятда амалга оширилаётган янгиланишлар, ёшларга яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида тўхталди:
– Беш йил аввал вилоятда 3 та ОТМ бўлган экан, ҳозирда 8 та. Беш йил аввал 27 минг талаба ўқиган бўлса, ҳозир эса 50 минг йигит қиз олий таълим олмоқда. Шу рақамларнинг ўзигина вилоятда амалга оширилаётган улкан ислоҳотлардан далолат эмасми?
Минҳожиддин Мирзо университет талабалари эришаётган ютуқларни алоҳида эътироф этиб ўтди.
Тадбир давомида бир қатор танловлар совриндорлари тақдирланиб, уларга китоблар жамланмаси ва эсдалик совғалари топширилди. Хусусан:
- «Энг фидоий китобхон» танлови ғолиби, Норин тумани фуқароси Мадамин Абдуллаев;
- «Зукко китобхон» танлови ғолиби, 7-мактабнинг ижодий тарғиботчиси Наргиза Мавлонова;
- «Китобхон оила» танлови ғолиби Ашуровлар оиласи;
- «Энг намунали китобхон ўқувчи» танлови ғолиби, 6-синф ўқувчиси Шаҳриёр Қосимов;
- «Энг яхши китобхон» танловининг ҳудудий босқичи иштирокчиси, Наманган давлат университетининг 2-курс талабаси Муслимахон Аҳмаджонова «Маънавият карвони» аъзолари томонидан тақдирланди.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ