Жамият
«Яшил макон» лойиҳаси доирасида аслида экилмаган 6,2 миллион дона кўчат ҳисоботларга қўшиб ёзилган. Бу ҳақда Сенатда бўлиб ўтган лойиҳа бўйича бажарилаётган ишларга оид мажлисда маълум қилинган.
Сенат ахборот хизмати хабарида айтилишича, «Яшил макон» доирасида жорий йил баҳорида дарахт кўчатларини экиш ишларида бир қатор камчиликларга йўл қўйилган.
Жумладан, дарахт экиш ишларини тизимли ташкил этмасдан, суғориш ва парваришлаш учун тегишли масъуллар бириктирилмаган. Ҳақиқатда экилмаган 6,2 миллион дона кўчат ҳисоботларга қўшиб ёзилган, 3,4 миллион дона кўчат суғориш тизими бўлмаган жойларга экилган. Шунингдек, 2,4 миллион дона кўчат сувсизлик ва етарли парвариш бўлмаганлиги сабабли баҳор тугамасдан қуриб нобуд бўлган. Ернинг табиий иқлим хусусиятларини инобатга олмаган ҳолда 341 минг дона кўчат яроқсиз ерларга экилган.
«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси 2021 йилнинг сентябрь ойида республика бўйлаб татбиқ этила бошланган. Лойиҳа доирасида ҳудудларда ҳар йили камида 200 миллион туп дарахт кўчатлари экилиши белгиланган.
Масъулларга «Яшил макон» доирасида 2022 йил якунигача 75 миллион дона ва 2023 йил баҳор ойларида яна 125 миллион дона мевали ва манзарали кўчатлар экиш вазифаси қўйилган.
Илм-фан
Жаҳон
Сиёсат
Сиёсат
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ