Жамият
Ўзбек тили байрами умуммамлакат ва умуммиллат байрамидир.
Зотан, она тилимиз бизнинг миллат сифатида мавжудлигимизнинг, буюк тарихга эга миллий давлатчилигимиз борлиги ва барқарорлигининг энг асосий, устувор ва муҳим тимсолидир.
Шу муносабат билан Бош прокуратурада прокуратура органлари, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Мажбурий ижро бюроси масъул ходимлари иштирокида Ўзбек тили байрами кунига бағишланган тадбир ўтказилди.
Видеоселектор шаклида ўтказилган мазкур тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййид, Вазирлар Маҳкамаси Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти мудири Собир Шукуров, Республика Маънавият ва маърифат маркази директори, Олий Мажлис Сенати аъзоси Минҳожиддин Мирзо, Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори Шерзод Қудратхўжа, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ректори Абдуғаффор Қирғизбоев, Ўзбек Миллий академик драма театри директори Ёдгор Саъдиев ва бошқа таниқли олим, ёзувчи ҳамда шоирлар ҳам иштирок этишди.
Байрам тадбирини Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев кириш сўзи билан очиб, 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни билан барчани муборакбод этди ҳамда юртимизда ўзбек тилига берилаётган эътибор ва амалга оширилаётган муҳим ислоҳотларга тўхталиб ўтди.
Жумладан, тараққиётимизнинг янги босқичида давлатимиз раҳбарининг эзгу ташаббуслари билан она тилимизнинг ривожига хизмат қилувчи улкан қадамлар ташланганлиги, ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги мавқеини тубдан оширишга қаратилган аниқ ва манзилли чора-тадбирлар кўрилганлиги, айниқса, 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни деб белгиланганлиги тарихий воқелик бўлганлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Шу билан бирга, Бош прокурор давлат тилига оид қонунчилик ҳужжатларининг, ҳурматли Президентимиз томонидан белгилаб берилган вазифаларнинг ижросини сўзсиз таъминлашда прокуратура органлари ходимларининг масъулиятини янада ошириш, аввало, прокуратура органларининг ўзида давлат тилида иш юритилишини қатъий таъминлаш масалаларига ҳам тўхталди.
Тадбирда сўз олган таниқли олим, ёзувчи ва шоирлар ҳам давлат тилининг ўрни ва аҳамияти ҳақида ўз фикрларини билдиришди ҳамда байрам муносабати билан барчани табриклаб, тегишли тавсия ва таклифлари билан ўртоқлашишди.
Шунингдек, тадбирда байрам муносабати билан прокуратура ходимлари ўртасида «Тил – миллат кўзгуси» мавзусида таҳлилий иш, саводхонлик ва шеърхонлик йўналишларида ўтказилган танлов ғолиб ва совриндорлари диплом ва сертификатлар ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирланди.
Маданият
Илм-фан
Жаҳон
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ