
Жамият
«Туркистон» саройида 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Унга Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси вакиллари, турли идора ва ташкилотлар, вазирликларнинг мутасаддилари, олий таълим даргоҳларининг профессор-ўқитувчилари, олимлар, ёзувчи ва шоирлар, маънавият тарғиботчилари, талаба-ёшлар ташриф буюрди.
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни муносабати билан Ўзбекистон халқига байрам табригини Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Хайриддин Султонов ўқиб эшиттирди.
Бугун жаҳонда 50 миллиондан ортиқ инсон она тилимиз – ўзбек тилида сўзлашмоқда. Мамлакатимизда ўзбек тилининг ривожи, унинг тараққиёт йўлига хизмат қилувчи Концепция ишлаб чиқилган бўлиб, мазкур ҳужжат изчиллик билан амалга оширилмоқда. Таълим масканларида ўзбек тилини ўқитиш ва ўргатишга оид ишларни замон руҳига ҳамоҳанг тарзда йўлга қўйишга долзарб масала сифатида эътибор қаратилмоқда. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти томонидан она тилимиз тарғиботига оид турли ижодий лойиҳалар, танловлар, анжуманлар ўтказилмоқда, янги китоблар, қўлланмалар, луғатлар чоп этилмоқда.
Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, халқ шоири Сирожиддин Саййид сана муносабати билан Президентимизнинг Ўзбекистон халқига байрам табриги она тилимиз ривожи йўлида янги истиқболларни очиб беришини таъкидлади. Шунингдек, озарбойжонлик навоийшунос олима Алмаз Улви Биннатованинг онлайн табриги иштирокчилар эътиборига ҳавола этилди.
Ўзбекистон халқ артисти Муҳаммадали Абдуқундузов Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти, фаолиятига оид монологни ўқиб берди.
Бундан ташқари, тантанада мамлакатимизда учинчи марта ўтказилаётган «Қадринг баланд бўлсин, она тилим!» республика танловининг турли йўналиш ва номинациялари бўйича ғолиб ва совриндор бўлган ташкилотлар, идоралар вакиллари қимматбаҳо совғалар ва дипломлар билан тақдирланди.
Тантанали тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Одил Абдураҳмонов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова иштирок этди.
Санъат усталари ижросидаги катта концерт дастури намойиш этилди.
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ