Афғон элчисининг ўзбекча шеъри, Ҳиндистон вакилининг ўзбек тилидаги нутқи – тил байрами кенг нишонланмоқда

Сақлаш
17:08 / 21.10.2022 1568 0

Абдулла Қодирий уй музейида 21 октябрь – Ўзбек тили байрами муносабати билан Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ташқи ишлар вазирлиги, «Маърифат» тарғиботчилар жамияти ҳамкорлигида «Дил ва тил» мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

 

 

Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари, сенатор Минҳожиддин Мирзо, Ташқи ишлар вазири маслаҳатчиси Анвар Абдуҳалимов, Шайхонтоҳур тумани ҳокими Ботир Зоҳидов иштирок этди.

 

 

Дастлаб дипломатик корпус вакиллари Абдулла Қодирийнинг уй музейи, ёзувчининг ҳаёти ва ижодий фаолияти билан танишдилар.


Тадбирда ўзбек тили – миллатимизнинг руҳи, тарихимизнинг кўзгуси, миллий маънавиятимизнинг асоси эканлиги, она тилимизни эъзозлаш, муносиб ҳурмат ҳамда эҳтиром кўрсатиш барча фуқораларнинг мажбурияти ҳамда муқаддас бурчилиги алоҳида таъкидланди.
 

 

– Анжуманда йигирмадан ортиқ давлатнинг дипломатик корпус вакиллари қатнашиб, Республика Маънавият ва маърифат марказининг эсдалик совғалари билан тақдирланди. Афғонистон элчиси Аҳмад Холид Элмийнинг ўзбек тилидаги шеъри ҳамда Ҳиндистоннинг Тошкентдаги элчихонаси иккинчи котиби Ситеш Кумарнинг ўзбекча нутқи  барчани хушнуд этди, – дейди Республика Маънавият ва маърифат маркази масъул ходими Пардахол Норқобилова. 

 

 

 

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//