Жамият
Ўзбекистонда фақатгина 5 фоиз оталар фарзандларининг таълим жараёнларида иштирок этади. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ҳамда БМТ халқаро болалар жамғармаси ЮНИСEФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида ўтказилган «Мультииндикатор кластер кузатувларининг дастлабки натижалари» мавзусига бағишланган тақдимот йиғилишида ахборот берилди.
Мультиндикатор кластер кузатуви (MICS) — БМТнинг Халқаро болалар жамғармаси ЮНИСEФ томонидан ишлаб чиқилган уй хўжаликларининг танланма кузатув халқаро дастури бўлиб, асосан, болалар ва аёллар ҳолатини халқаро даражада таққослаш имконини берувчи кўп кўрсаткичли маълумотларни йиғилади, шу ўринда оналар ва болалар бўйича дунё миқёсидаги энг йирик статистик маълумотлар манбаси ҳисобланади.
MICS кузатувлари 1995 йилдан бошлаб 2022 йилга қадар дунё мамлакатлари ўртасида 118 та давлатда 349 маротаба ўтказилган бўлиб, Ўзбекистонда эса учинчи бор ташкил этилди.
Ўзбекистонда MICS кузатуви танлаб олинган 556 та маҳаллада жойлашган 15 мингдан ортиқ уй хўжаликларида, жойига чиққан ҳолда респондентлар билан суҳбатлашиш орқали йиғилди.
MICS натижалари бўйича шакллантирилган маълумотлар жорий йилнинг ноябрь-декабрь ойларида Давлат статистика қўмитасининг расмий веб-сайти (www.stat.uz) ҳамда Юнисефнинг (www.mics.unicef.org) веб-сайтига жойлаштирилади.
MICS кузатуви натижаларига кўра, уй хўжаликларининг 40 фоизида 5 ёшгача бўлган камида битта бола бор.
Ортиқча вазнли болалар 5 ёшгача бўлган болалар умумий сонининг 5 фоизидан камроғини ташкил қилади (ўғил болалар орасида 5 фоиз ва қизлар орасида 4 фоиз).
Жамият
Маданият
Жаҳон
Жамият
Жаҳон
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ