Жамият
Термиз шаҳар собиқ ҳокими Исроил Худойбердиев ва яна бир қанча мансабдор шахслар 5 та ҳолат бўйича давлатга 19,7 млрд сўм моддий зарар етказганликда айбланиб қамоққа олинди.
Бош прокуратура томонидан мазкур шахсларнинг ҳаракатларида Жиноят Кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми «а» банди, 205-моддаси (Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) 2-қисми «а» банди ҳамда 209-моддаси (Мансаб сохтакорлиги) 1-қисмида назарда тутилган жиноятлар аниқланган.
Эслатиб ўтамиз, Исроил Худойбердиев 2017 йилдан 2022 йилгача Термиз шаҳар ҳокими лавозимида фаолият юритган. 21 сентябрь куни лавозимидан бўшатилиб, ўрнига янги ҳоким тайинланганди. Орадан 3 кун ўтиб собиқ ҳоким қамоққа олинган.
Жамият
Маданият
Жаҳон
Жамият
Жаҳон
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ