Навоийда яна бир мактаб директори ўқувчи қизни калтаклагани айтилмоқда

Сақлаш
17:30 / 20.10.2022 1776 0

Навоий вилояти прокуратураси ижтимоий тармоқларда тарқалаётган «Навоий шаҳар ХТБга қарашли 11-АФЧЎИМ директори 10-«Г» синф ўқувчисини урди, ўқувчи эса ҳушини йўқотди» сарлавҳали хабар юзасидан расмий маълумот берди.

 

Аниқланишича, фуқаро Х.Ж. Навоий шаҳар ИИБга мурожаат қилиб, 2006 йилда туғилган вояга етмаган қизи Ғ.Н.ни Навоий шаҳар 11-сонли давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби директори Ж.Г. уриб тан-жароҳати етказганлиги юзасидан мурожаат қилган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Навоий шаҳар ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётган бўлиб, суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.

 

«Текшириш ҳаракатлари Навоий вилояти прокуратураси томонидан назоратга олинди», – дейилади прокуратура маълумотида.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//