Ўзбекистонда туя сутидан косметика ишлаб чиқаришда фойдаланилади

Сақлаш
15:03 / 20.10.2022 1064 0

«InnoWeek.Uz-2022» халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида ташкил этилган кўргазмада «Тахтакўпир инновация» МЧЖ томонидан озиқ–овқат саноати ва даволашда профилактика мақсадида ишлаб чиқарилаётган туя сути намойиш этилмоқда. Маҳсулот ҳақида корхона раҳбари Аббос Жаримбетов маълумот берди.



"Ноанъанавий, нордон туя сути маҳсулотларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйдик. Лойиҳамиздан кўзланган асосий мақсад Қорақалпоғистон Республикасида барча биологик моддаларга эга қуритилган туя сутини ишлаб чиқаришдир. Ушбу маҳсулотни янги сут маҳсулоти ассортименти сифатида озиқ–овқат саноати ва даволашда профилактика мақсадида фойдаланиш имконини яратади.



Маҳаллий чорвачилик маҳсулоти ҳисобланган туя сутидан минераллар, витаминлар, оқсиллар ва бошқаларнинг етишмовчилигини қоплайдиган қуритилган экологик тоза маҳсулот ишлаб чиқарилади. Ҳозирги кунда пандемия даврида ушбу маҳсулоти коронавирус, туберкулёз, грипп, гепатит ва бошқа касалликларга даво бўлиши тиббиётда аниқланган.



Туя сути таркибидаги оқсил моддаси сигир сутига нисбатан енгил ҳазм бўлади. Бундан ташқари, туя сутида С витамини сигир сутига нисбатан 3 марта юқори бўлади.



Ишлаб чиқарилган қуритилган туя сути маҳсулоти чақалоқлар озуқалари таркибига кирувчи моддалар қандолатчиликда, косметика ишлаб чиқаришда, шунингдек ичимлик сифатида (сувда суюлтирилиб) ишлатилади.



Қуритилган туя сутини ишлаб чиқаришдан асосий мақсад маҳсулотнинг барча табиий сифатларини сақлаб қолган ҳолда маҳсулотнинг сақлаш муддатини узайтириш орқали бошқа ҳудудларга етказиб беришни таъминлаш. Янги ишлаб чиқарилган маҳсулотни тартибига амал қилган холда 6 ой давомида сақлаш имконияти мавжуд", деди у.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//