Жамият
Самарқанд вилояти Ургут тумани Ургут эркин иқтисодий зонасида жойлашган "URGAZ carpet" МЧЖ томонидан оловда ёнмайдиган гилам ишлаб чиқарилмоқда. Ушбу инновация «InnoWeek.Uz-2022» халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида ташкил этилган кўргазмада намойиш этилмоқда.
Ушбу гиламлар ҳақида Ургут эркин иқтисодий зонаси Инвесторлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Миржаҳон Яздановдан маълумот олдик.
"Лойиҳа доирасида Хитой ва Туркия давлатларидан келтирилган мураккаб комбинацияли полиамид гранулаларидан ўтга чидамли, инновацион гиламлар ишлаб чиқарилмоқда. Корхона мазкур гиламдан йилига 5 миллион квадрат метр ишлаб чиқариб, Европага ва МДҲ давлатларига экспорт қилмоқда. Асосий харидорлар меҳмонхоналар, боғчалар, йирик хизмат кўрсатиш марказларидир. Йилига ўртача 20 миллион долларлик маҳсулот сотилмоқда", деди у.
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
77692
Жамият
56695
Жамият
55916
Жамият
50967
Жамият
//
Изоҳ йўқ