
Жамият
Самарқанд вилояти Ургут туманида ўқувчини урган мактаб директори лавозимидан четлатилди. Бу ҳақда вилоят ХТБ хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 12 октябрь куни тахминан соат 13:30 ларда Ургут тумани 61-умумий ўрта таълим мактабининг 6-синфида дарс ўтаётган она тили ва адабиёт ўқитувчиси коридорда директорнинг овозини эшитгач, болалар дарсга қулоқ солмасдан пиротехника воситаларини портлатаётганидан шикоят қилган.
Директор эса синф хонага кириб, воқеа ҳақида суриштирмасдан ўқувчи Д.Ҳ.ни дўппослаб кетади.
Гувоҳларнинг таъкидлашича, жабрланувчи синфдаги безориликда иштирок этмаган.
“Самарқанд вилоят халқ таълими бошқармаси ҳар қандай ҳолатда ҳам ўқитувчиларнинг ўқувчиларга бўлган агрессив муносабатларини қоралайди. Устозлар, мактаб раҳбарлари нафақат юриш туриши, балки, одоб-ахлоқи, муомала маданияти билан ҳам атрофдагиларга шахсий намуна бўлишлари шарт ва лозимдир”, – дейилади муносабатда.
Ушбу ҳолатдан келиб чиқиб, Ургут туманидаги 61-умумтаълим мактабининг директори Б.Р. Самарқанд вилоят Халқ таълими бошқармасининг тегишли буйруғига асосан лавозимидан озод этилган.
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Илм-фан
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ