Ғафур Ғулом боғи 24 октябрдан ишга тушиши маълум қилинди

Сақлаш
17:45 / 19.10.2022 967 0

Тошкентдаги Ғафур Ғулом истироҳат боғи 24 октябрь куни очилиши кутилмоқда. Бу ҳақида «Zamon.uz» нашри хабар берди.

 

Қайд этилишича, шу кундан аҳолининг боғ ҳудудига киришига рухсат берилади. Айни пайтда боғда сўнгги таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

 

Маълумот учун, Ғафур Ғулом боғи 2019 йил август ойида БМП Смарт Деcисион компаниясига 49 йилга ижарага берилган. Компания инвеcтицион мажбуриятлари доирасида боғни жаҳон стандартларига жавоб берадиган қилиб қайта таъмирлаши, эскирган аттракционларни янгисига алмаштириши лозим. Аввалроқ боғ 2022 йилнинг 1 сентябридан иш бошлаши айтилган эди.

 

Эслатиб ўтамиз, 2021 йили Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 22-ялпи мажлисида Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Ғафур Ғулом боғини ободонлаштириш ишлари қайта кўриб чиқилишини маълум қилганди.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//