Маданият
Кинематография агентлиги буюртмасига биноан «Ёшлик» киностудияси томонидан «Debut start 2021» кинофестивалида ғолиб бўлган сценарий лойиҳалари асосида суратга олинган «Ҳали уруш тугамади» бадиий фильми Польшанинг «Edukino 2022» кинофестивалида иштирок этади. Бу ҳақда агентлик ахборот хизмати хабар берди.
Маълумот учун, дунёнинг 84 давлатидан тақдим этилган 750 дан ортиқ фильмдан фақатгина 28 давлатдан 66 та фильм фестивалда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Шуларнинг ичида «Ҳали уруш тугамади» фильми ҳам мавжуд.
Кинокартина сценарий муаллифи Гўзалой Солиҳ қизи, постановкачи режиссёр Дилшода Қосимова, постановкачи оператор Одилбек Қосимов, постановкачи рассом Муҳаммадали Раҳимов, картина директори эса Ориф Собиров.
Жамият
Сиёсат
Илм-фан
Жамият
Маданият
Жамият
77469
Жамият
56571
Жамият
55757
Жамият
50826
Жамият
//
Изоҳ йўқ