Маданият
Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистоннинг тўртта ўрта шаҳарларида турмуш шароитини яхшилаш ва иқтисодий рақобатбардошликни ошириш учун 59 миллион АҚШ доллар миқдорида қарз ва 500 минг АҚШ доллар миқдорида грант ажратилишини маъқуллади, дея хабар бермоқда банк матбуот хизмати.
ОТБнинг Шаҳарларни комплекс ривожлантириш лойиҳаси доирасида COVID-19 пандемияси ва иқлим ўзгариши олдида ҳимояланманганлик туфайли ўсиши орқада қолган Жиззах, Ховос, Хива ва Янгиер шаҳарларида инфратузилма ва хизматларга стратегик инвестициялар қўллаб-қувватланади.
Лойиҳа яшил, ҳамжамиятларга йўналтирилган инфратузилмани, яъни Ховосда кўп функцияли жамоатчилик марказини ўз ичига олган ва умумий яшил йўлакчага эга бўлган янги жамоат боғи, хамда Хивада Ипак йўли мавзуида Ўзбекистондаги биринчи рақамли музей жойлашган икки қаватли ташриф буюрувчилар марказини барпо этишни қўллаб-қувватлайди. Шунингдек, лойиҳа Жиззахда экологик хавфсиз сувни тежовчи технологиялар қўлланилган сув тармоқларини ривожлантириш ва барча тўртта шаҳарда қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштиришни қўллаб-қувватлайди.
«Шаҳарларнинг комплекс ва иқлимга чидамли тарзда ривожланиши у ерда яшовчи аҳолининг ҳаёт сифатини сезиларли даражада яхшилаш орқали ўрта шаҳарларнинг иқтисодий рақобатбардошлигини ошириш имконини беради. ОТБ лойиҳаси ушбу шаҳарларнинг олдингидан қўра яхшироқ даражагача ва тезроқ тикланишига ёрдам бериш учун инновацион ечимларни қўллайди ва институционал салоҳиятни кучайтиради», — деди ОТБнинг Марказий ва Ғарбий Осиё бўйича Бош директори Евгений Жуков.
ОТБ шунингдек, тўртта шаҳарда барқарорлик ва самарадорликни ошириш ва хизматлар кўрсатишни яхшилаш учун салоҳиятни ривожлантириш дастурини тақдим этади. Банк рақамли музей ташкил этиш учун Юқори технологиялар жамғармаси томонидан биргаликда молиялаштириш асосида тақдим этилаётган 500 минг доллар миқдоридаги грантни бошқаради.
Жаҳон
Жамият
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ