Жамият
Ҳозирги кунда ер юзида ўзбек тилида сўзлашувчилар сони 60 миллиондан ошган, деб ёзмоқда «Дунё» АА.
21 октябрь — Ўзбек тили байрами куни муносабати билан Ўзбекистон Бош консулхонаси томонидан Макка шаҳрида ватандошлар иштирокида маърифий тадбир ўтказилган.
Иштирокчиларга Ўзбекистонда ўзбек тилининг мавқеини мустаҳкамлаш, она тилимизнинг халқаро миқёсдаги нуфузини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар хусусида батафсил сўзлаб берилган. Бу борада хориждаги кўплаб университетларда ўзбек тили марказлари ташкил этилгани ва чет мамлакатларда ўзбек тилини ўрганишга қизиқувчиларнинг сони йил сайин ортиб бораётгани қайд этилган.
Таъкидланишича, ҳозирги кунда ер юзида ўзбек тилида сўзлашувчилар сони 60 миллиондан ошди, хорижий давлатлардаги 50 дан ортиқ олий ўқув юртида ўзбек тили ўргатилмоқда.
Саудия Арабистонида истиқомат қилаётган асли ўзбек бўлган бухорийлар диаспораси вакиллари миллатимиз аслини акс эттирувчи ўзбек тилини эъзозлаш, жамиятдаги мавқейини юксалтириш ҳамда ёш авлодни она тилига ҳурмат руҳида тарбиялаш долзарб вазифага айланиб бораётганини қайд этди.
Бўлиб ўтган учрашув якунида Саудия ҳудудида ўзбек тилини кенг тарғиб қилиш, диаспора вакиллари фарзандларининг миллий тилимизни мукаммал эгаллаши учун махсус курслар ташкил этиш ва уларни зарур адабиётлар билан таъминлашга келишиб олинди.
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ