Бухорода III «Нақшбандия» туризм фестивали ўтказилади

Сақлаш
18:00 / 17.10.2022 1363 0

2023 йил бошида Бухоро шаҳрида III «Нақшбандия» туризм фестивали ўтказилади. Бу ҳақда Бухоро вилояти ҳокимлиги делегациясининг Малайзияга ташрифи доирасида Жаҳон сўфийлар маркази раҳбарияти билан учрашувида келишувга эришилди, деб ёзмоқда «Дунё».

 

Жаҳон сўфийлар маркази (World Sufi Center) бош котиби Абдул Карим бин Саид Хадаид билан кечган мулоқотда Ўзбекистонда зиёрат туризми имкониятларини тарғиб қилиш, республикага малайзиялик зиёратчилар оқимини кўпайтириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

 

Музокаралар натижасида жорий йил ноябрь ойи бошида Ўзбекистонда ўтказиладиган «Зиёрат туризми ҳафталиги»да иштирок этиш, 2023 йил бошида Бухоро шаҳрида III «Нақшбандия» туризм фестивалини ўтказишга тайёргарлик кўриш, Бухоро, Самарқанд, Тошкент ва Термиз шаҳарларидаги зиёратгоҳларни кўриш учун Малайзиядан сайёҳларни жалб этиш борасида ҳамкорлик қилиш бўйича келишувларга эришилди.

 

Жаҳон сўфийлар маркази 2018 йилда ташкил этилган бўлиб, қароргоҳи Куала-Лумпур шаҳрида жойлашган нодавлат ташкилоти ҳисобланади.

 

Маълумот учун, Нақшбандия - сўфийлар тариқати бўлиб, унинг асосчиси, Бухорода яшаган, ислом ривожида муҳим ўрин тутган олимлардан бири - Баҳоуддин Нақшбанд (1318-1389) номи билан аталади. Ҳиндистон, Покистон, Бангладеш, Индонезия ва Хитой Нақшбандия таълимоти тарафдорлари асосий марказлари ҳисобланади. Дунёда бу таълимотнинг 60 миллиондан ортиқ издошлари бор. Малайзияда ушбу тариқат вакиллари сони 250 минг кишини ташкил қилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//