Жиззахдаги пахта қабул қилиш пунктида ёнғин содир бўлди

Сақлаш
15:01 / 17.10.2022 938 0

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманидаги Пахта қабул қилиш пунктида ёнғин содир бўлди, дея хабар бермоқда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати.

 

Маълум қилинишича, соат 18:13 да ФВБ навбатчилик қисмига туманнинг «Уч-тепа» МФЙ ҳудудидаги Jizzax Instural To’qima МЧЖга қарашли Пахта қабул қилиш пунктида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар келиб тушди.

 

Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 18:20 да етиб бориб, ёнғин 18:24 да ўраб олинди ва 18:50 да ўчирилди. Натижада 1 та 14-сонли ғарамнинг устки қисми тўлиқ, 15-сонли ғарамнинг устидаги «султон» навли пахта толалари ёнган. 35−40 кг пахта толалари ёниб, зарарланган.

 

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//