Қаршидаги манзил колониясидан маҳкум қочиб кетди

Сақлаш
14:31 / 17.10.2022 945 0

Ижтимоий тармоқларда Қаршидаги манзил колониясидан маҳкум қочиб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ушбу хабар юзасидан вилоят ИИБ маълумот берди.

 

«4-минтақавий ҳудуд 35-сон манзил колониясида Жиноят кодексининг 118-моддаси бўйича жазо муддатини ўтаб келган маҳкум П.З. 2022 йил 15 октябрь куни соат 18.00 ларда колония ҳудудида йўқлиги аниқланган.

 

Қидирув жараёнида маҳкум П.З. рухсатсиз чиқиб кетганлиги ва 20.35 да манзил муассаса ҳудудидан ташқарида эканлиги маълум бўлган.

 

Ҳозирда ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД томонидан маҳкум П.З. нинг ушбу тартиббузарлигига ҳуқуқий баҳо берилиб, жазо муддатининг қолган қисмини ўташ учун ёпиқ турдаги колонияга қайтариш масаласи кўриб чиқилмоқда», дейилади хабарда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//