Жамият
Фарғона вилоятининг қишлоқларида 15 октябрь — Халқаро қишлоқ аёллари куни муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирларда Республика Маънавият ва маърифат марказининг масъул ходими Пардахол Норқобилова, Маънавият ва маърифат маркази Фарғона вилоят бўлими раҳбари Маъсуджон Сулаймоновлар ҳамда пиллакорлар, уй бекалари, теримчи аёллар иштирок этди.


Тадбирларда қишлоқ ҳудудларида яшаб, турли соҳаларда самарали меҳнат қилаётган, фарзандлар тарбияси билан шуғулланаётган опа-сингилларимизни қўллаб-қувватлаш, уларнинг оғирини енгил қилишга кўмаклашиш, ўз ҳаётларидан рози бўлиб яшашларини таъминлаш доимий ва энг муҳим вазифалардан бири эканлиги таъкидланмоқда.


Қишлоқ хўжалиги, ҳунармандчилик ва бошқа соҳаларда ибрат намуналарини кўрсатиб келаётган опа-сингилларга ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари ва зиё улашувчи китоблар совға қилинди.

Маълумот учун, айни пайтда Фарғона вилоятида 1 млн 289 мингга яқин хотин-қизлар қишлоқ ҳудудларидаги маҳаллаларда истиқомат қилади.
Сиёсат
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
77355
Жамият
56495
Жамият
55694
Жамият
50745
Жамият
//
Изоҳ йўқ