Жамият
Марғилон азалдан маданият, санъат, маърифат ўчоғи сифатида ном қозонган. Айни кунларда қадимий ва навқирон шаҳарда маънавий-маърифий соҳадаги ишларни янги босқичга олиб чиқишга муҳим эътибор қаратилмоқда. «Узумзор» маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилган янги Маънавият ва маърифат маскани ҳам шаҳар аҳли учун муносиб туҳфа бўлди.
Масканнинг очилиши катта шодиёнага айланди. Унда кенг жамоатчилик вакиллари, нуронийлар, тарғиботчилар, ёшлар иштирок этди.
Тадбирда Марғилон шаҳар ҳокими Адҳамжон Зиёвуддинов, Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Маъсуджон Сулаймонов давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 26 мартда қабул қилинган «Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида ташкил этилган Маънавият ва маърифат маскани аҳоли, айниқса, ёшлар учун катта имконият бўлганлигини таъкидлашди.
29-умумтаълим мактабнинг бўш, фойдаланилмасдан турган уч қаватли биноси шаҳар ҳокимлиги томонидан қайта таъмирланди. 400 миллион сўмга яқин маблағ ҳисобига маскан талаблар асосида жиҳозланди. Эндиликда бу ерда турли танловлар, маънавий-маърифий тадбирлар, ижодий учрашувлар, китоб тақдимотлари ўтказиш мумкин. Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилар, ҳунармандлар учун алоҳида хоналар ажратилган. Тўгараклар фаолияти йўлга қўйилган.
Беш мингдан ортиқ китоб фондига эга кутубхона марғилонликлар ихтиёрида. Эътиборли жиҳати, бу ерда электрон кутубхона ташкил этилган бўлиб, китобхонлар вилоят ахборот–кутубхонаси билан бемалол боғланиши, истаган китобини топишлари мумкин. Янгидан иш бошлаган Маънавият ва маърифат маскани аҳолининг катта қисми, хусусан, ёшларимиз учун китобхонлик, китоб олами сари янги имконият эшикларини очади.
Маълумот ўрнида: сўнгги икки йил ичида Фарғона вилоятида 9 та ҳудудларда мана шундай замонавий Маънавият ва маърифат масканлари ташкил этилди.
Жаҳон
Жаҳон
Спорт
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ