Ўзбекистондаги ОТМлар Украинада ўқиётган 200 нафар ҳиндистонлик талабани қабул қилди

Сақлаш
22:03 / 14.10.2022 1479 0

Ўзбекистондаги тиббиёт олийгоҳлари Украинада таҳсил олаётган 200 нафар ҳиндистонлик талабани қабул қилди. Бу ҳақида ТАСС хабар берди.

 

Қайд этилишича, уларга шифокор ва тиббиёт бакалаври дипломлари билан иккита тиббий дастурда ўқиш таклиф қилинган.

 

Ҳиндистондаги Ўзбекистон элчиси Дилшод Аҳатов талабалар қабул қилинганлиги ҳақида маълум қилган. Дипломатик ваколатхонанинг пресс-релизига кўра, талабалар Ўзбекистондаги давлат тиббиёт университетлари, жумладан, Бухоро давлат тиббиёт институти ва Тошкент тиббиёт академияси томонидан ўтказилган синовлардан муваффақиятли ўтган.

 

Шунингдек, 2022 йил бошида Қозоғистон расмийлари Украинада таҳсил олаётган ҳинд тиббиёт талабаларини мамлакат қабул қилишга тайёр эканлигини билдирганди. Республика Cоғлиқни сақлаш вазири Азҳар Гиниятнинг сўзларига кўра, Қозоғистондаги тиббиёт университетлари Ҳиндистонга ёрдам беришга ва Украинадан 200 нафар талабани ўқишга қабул қилишга тайёр.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//