Самарқандда содир бўлган ЙТҲда беш киши ҳалок бўлди

Сақлаш
17:39 / 14.10.2022 1453 1

Самарқанд шаҳрининг «Зарафшон» маҳалласида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида беш киши ҳалок бўлди. Бу ҳақида Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

 

Қайд этилишича, 13 октябрь куни соат 19:00 М-37А айланма автомобиль йўлининг 37-километрида фуқаро 30 ёшли Ж.Муротов бошқарувида бўлган Lacetti русумли автомашинасида Тошкент–Бухоро йўналиши бўйича ҳаракатланаётиб, автомашина бошқарувини йўқотган ва йўлнинг қарама-қарши йўналишларини ажратиб турган металл тўсиққа тўқнашган.

 

Оқибатда ҳайдовчи Ж.Муротов, йўловчилар 25 ёшли Ё.Умаров, 41 ёшли Р.Эргашева, 44 ёшли А.Усмонова ва 34 ёшли М.Ғойибова тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган.

 

Вилоят ИИБ томонидан мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

1 Изоҳ

Пардаева М. Д.

12:01 / 01.01.1970

Тошкент-Бухоро йўналишида келаётган машина ҳайдовчиси ўз-ўзидан Самарқанддан ўтаётиб машина бошқарувини йўқотмайди. Йўлнинг носозлиги сабаб бўлса керак, лекин ҳисоботларда бундай деб ёзилмайди, бошимиздан ўтган воқеалар асосида шундай деяпман.

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//