Спорт
Қувайтда 18 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида енгил атлетика бўйича Осиё чемпионати старт олди. Мусобақанинг биринчи кун баҳсларидаёқ Ўзбекистон терма жамоаси олтин медалга сазовор бўлди.
Дастлабки медални уч ҳатлаб сакраш бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпиони Шарифа Давронова келтирди.
Аҳамиятлиси, у чемпионликни бу гал узунликка сакраш секторида тантана қилди. Давронова мазкур дастурни шахсий рекордини янгилаб, 6,06 метр натижа билан якунлади. Ушбу йўналишда иштирок этган бошқа бир ўзбекистонлик спортчи Хушноза Шавкатова 5,78 метр билан тўртинчи ўриндан жой олди.
Шарифа Давронова (Ўзбекистон) – 6,06 метр
Моҳам Мубсина (Ҳиндистон) – 5,91
Жиа Йин (Гонконг) – 5,81
Хушноза Шавкатова (Ўзбекистон) – 5,78
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77833
Жамият
56766
Жамият
55997
Жамият
51053
Жамият
//
Изоҳ йўқ