Жамият
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят прокуратураси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда Оҳангарон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент шаҳрида яшовчи, 1955, 1976 ва 1979 йилларда туғилган 3 нафар шахс фирибгарлик йўли билан маҳаллий тадбиркорнинг 300 минг АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.
Аниқланишича, улар тадбиркорнинг ишончига кириб, Оҳангарон туманида жойлашган «Ангрен» эркин иқтисодий зонаси ҳудудидан 16 гектар ер майдонини мансабдор танишлари орқали, у раҳбарлик қилаётган масъулияти чекланган жамият номига расмийлаштириб бериш эвазига 1 миллион 400 минг АҚШ доллари талаб қилишган ва 300 минг АҚШ долларини олдиндан бериши кераклигини айтишган.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси ва 28,211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Маданият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77548
Жамият
56615
Жамият
55816
Жамият
50886
Жамият
//
Изоҳ йўқ