Маданият
Балидаги III Бутунжаҳон ижодий иқтисодиёт конференцияси доирасида Индонезия туризм ва ижодий иқтисодиёт вазири Сандиага Уно билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақида Маданий мерос агентлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Учрашувда Ўзбекистон томонидан Маданий мерос агентлиги директори Баҳодир Абдикаримов, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ижрочи директори маслаҳатчиси, Коммуникация ва стратегик ривожланиш бошқармаси бошлиғи Элмурод Нажимов ҳамда Жамғарманинг Таълим ва инклюзивлик бошқармаси бошлиғи Мадина Бадалова иштирок этган.

Маълум қилинишича, томонлар келгусида мамлакатимизда музей йўналиши ва ижодий соҳани биргаликда ривожлантириш бўйича Меморандум имзолаш имкониятини муҳокама қилдилар. Шунингдек, Сандиага Уно Ўзбекистон маданияти ва намояндаларига нисбатан узоқ йиллик қизиқиш мавжудлигини таъкидлаб, 2024 йилда бўлажак конференция шарофати билан Ўзбекистонга қилинадиган ташриф ҳақида гапирган. Ушбу ташриф маданий ташаббуслар доирасида мамлакатда сайёҳлик истиқболларини ривожлантириш, музейлар соҳасини қўллаб-қувватлаш ҳамда халқаро миқёсдаги мутахассислар орасида тажриба алмашинувини рағбатлантиришга хизмат қилиши таъкидлаб ўтилган.
Жамият
Сиёсат
Илм-фан
Жамият
Маданият
Жамият
77469
Жамият
56571
Жамият
55757
Жамият
50826
Жамият
//
Изоҳ йўқ