Бухорода «Туризм шаҳарчаси» ташкил этилади

Сақлаш
22:36 / 10.10.2022 708 0

ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Сара Ношади туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов ҳамроҳлигида Бухородаги маданий мерос объектларини кўздан кечирди, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.

 

Қайд этилишича, ЮНЕСКО вакили Бухоронинг тарихий қисмидаги «Арк» қалъаси, Масжиди Калон, Абдулазизхон, Улуғбек, Нодир Девонбеги мадрасалари, Хўжа Калон масжиди ва Хўжа Калон ҳовузи каби маданий мерос объектларида олиб борилаётган таъмирлаш-тиклаш, реставрация ишлари билан танишган.

 

Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов Бухоронинг тарихий қисмида жойлашган маданий мерос объектлари, шунингдек, Когон туманида жойлашган Амир Олимхон саройи реставрацияси, унинг таъмирланишига доир мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берган.

 

Бундан ташқари, масъулларга Бухорода ташкил қилиниши кутилаётган «Туризм шаҳарчаси» бўйича таклифлар тайёрланиши бўйича топшириқлар берилган.

 

ЮНЕСКО вакили ташриф давомида Когон туманидаги «Баҳоуддин Нақшбанд» мажмуаси, Бухоро шаҳрининг тарихий қисмидаги Исмоил Сомоний ва Чашмаи Аюб мақбаралари ҳамда бошқа қадамжоларга ҳам бориши режалаштирилган.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//