Маданият
Самарқанд вилоятининг Пастдарғом тумани Дўстлик маҳалласи ҳудудида жойлашган “Қўй тепа” тепалиги ўрнида милоддан аввалги III-II асрга тегишли ҳарбий истеҳком топилди. Бу ҳақида туман ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, айни пайтда бу жойда италиялик ҳамда самарқандлик археолог олимлар илмий экспедиция олиб бормоқда. Илмий қидирув давомида олимлар ҳудуддан қалъа деворлари, катта кўза, коса, кичик ҳайкалча, муҳр каби ноёб топилмалар топишган. Олимларнинг сўзларига кўра, ушбу тарихий объект ташқи душманлардан ҳимояловчи ҳарбий истеҳком бўлган.
Таъкидланишича, туман ҳокимлиги олимларга илмий қидирув жараёнида зарур бўлган моддий-маънавий кўмак беришга тайёрлигини билдирган. Жумладан, ҳокимлик тепаликни ташқи таъсир, жумладан, ёмғир, қорлардан ҳимоя қилиш учун тарихий объект устига темир панжара ўрнатиб, устини тўлиқ ёпиб беришни ўз зиммасига олган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ