18 октябрь куни Халқаро Ўзбек тили ва адабиёти олимпиадаси ўтказилади

Сақлаш
03:03 / 09.10.2022 2315 5

Жорий йилнинг 18 октябрь куни Халқаро Ўзбек тили ва адабиёти олимпиадаси ўтказилади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги хабар берди.

 

Олимпиаданинг мақсади хорижий давлатлар билан фан ва таълим соҳасида ҳамкорликни кучайтириш орқали чет эллик ёшларнинг ўзбек тили ва адабиётига бўлган қизиқишини ошириш, ўзбек тилининг халқаро миқёсдаги нуфузини юксалтириш ва миллий маданиятни кенг тарғиб қилишдан иборат.

 

Олимпиадада хорижий давлат фуқароси (миллатидан қатъи назар) бўлган 15–17 ёшли умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари, Ўзбекистон ҳудудида яшаётган ва таълим олаётган хорижий фуқаролар иштирок этиши мумкин. Олимпиадада қатнашишни истаганлар ушбу саҳифа орқали 16 октябрга қадар онлайн рўйхатдан ўтиши мумкин.

 

Олимпиада 30 та тест топшириғидан иборат синов шаклида 18 октябрь куни соат 06:00 дан кечки соат 23:59 га қадар ўтказилади. Натижалар 19 октябрь куни эълон қилинади.

5 Изоҳлар

Hamrayeva Vasila

12:01 / 01.01.1970

Mana shunday tanlovlarni kòproq tashkil etsangiz yaxshi bòlar edi.

Rahmatullayeva Ziyoda

12:01 / 01.01.1970

O'zbek tili - millat ko'zgusi

Isroilova Aqidabonu

12:01 / 01.01.1970

Fikrim shuki ona tili õquvchilar uchun ajratilgan kitobi ikki qismli bõlgani ma'qul. Shunda kõp ma'lumotga ega bõlar edik

Isroilova Aqidabonu

12:01 / 01.01.1970

Juda ajoyib . Alloh sizdan rozi bõlsin

Hulkar

12:01 / 01.01.1970

Juda ham zõõr . Bunaqa olimpiadalarni nazarimda kõproq õtqazish kerak

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//