1-синф ўқувчиларига машҳур брендларнинг сохта рюкзакларини совға қилган корхона жаримага тортилди

Сақлаш
16:27 / 07.10.2022 924 0

Президент совғаси сифатида Андижондаги биринчи синф ўқувчиларига машҳур брендларнинг сохта рюкзаклари совға қилингани ва сумкаларни ишлаб чиқарган тадбиркор судга берилгани ҳақида хабар бергандик.

 

Интеллектуал мулк департаментининг ёзишича, ушбу ҳолат юзасидан Адлия вазирлиги томонидан ўрганиш олиб борилган. Ўрганиш давомида Балиқчи туманида фаолият юритувчи «Ҳ.П.О.» хусусий корхонасига тегишли ишлаб чиқариш объектларида давлат рўйхатидан ўтказилган хорижий товар белгилари, жумладан “GUCCI”, “FILA”, “NIKE”, “ADIDAS”, “Hello Kitty” каби контрафакт ўқувчилар сумкаларини ишлаб чиқарганлиги ҳамда «Ўқув таълим-таъминот» давлат муассасасининг шартномасига асосан Андижон ва Фарғона вилоятидаги умумтаълим мактабларининг 1-синф ўқувчиларига тарқатилганлиги аниқланган.

 

Ҳолат юзасидан Адлия вазирлиги томонидан «Ҳ.П.О» хусусий корхонасига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 177-моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жиноят ишлари бўйича Балиқчи туман судига юборилди. Суд қарорига мувофиқ ҳуқуқбузарга БҲМнинг 15 баробари миқдорида жарима жазоси тайинланди.

 

Шунингдек, Адлия вазирлигининг тегишли тақдимномасига асосан 3974 та контрафакт ўқувчилар сумкалари ўқувчилардан қайтариб олиниб, сифатли ўқувчилар сумкаларига алмаштириб берилди ва бу каби ҳолатлар бартараф этилгани қўшимча қилинди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//