Жамият
“Gucci”, “Fila”, “Nike” каби хорижий брендлардан фойдаланиб, сумка ишлаб чиқарган тадбиркорга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Андижон вилоят адлия бошқармаси ахборот хизматига кўра, вилоятнинг бир нечта мактабларида биринчи синф ўқувчиларига Президент совғаси сифатида тарқатилган мактаб рюгзакларида “Gucci”, “Fila”, “Nike” каби хорижий брендлар логотипи туширилгани аниқланган.
Ушбу ҳолат юзасидан Андижон вилоят адлия бошқармаси Интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан ўрганиш олиб борилган.
Қайд этилишича, Балиқчи туманида фаолият юритувчи “Ҳ.П.С.” хусусий корхонасига тегишли ишлаб чиқариш объектларида 2022 йилнинг июль-август ойлари давомида давлат рўйхатидан ўтказилган “FILA”, “NIKE”, “ADIDAS”, “GUCCI”, “HELLO KITTY” хорижий товар белгиларига ўхшаш бўлган “GUCCI”, “FILA”, “NIKE”, “ADIDAS”, “Hello Kitty” номли ўқувчилар рюгзакларини ишлаб чиқаргани ҳамда “Ўқув таълим-таъминот” давлат муассасасининг шартномасига асосан Андижон вилоятидаги умумтаълим мактабларининг 1-синф ўқувчиларига тарқатилганлиги аниқланган.
“Ҳолат юзасидан “Ҳ.П.С.” хусусий корхонасига нисбатан Андижон вилоят адлия бошқармаси томонидан ўзганинг товар белгиси бўлган ва муҳофаза қилинаётган белгига ўхшаш товар белгиларидан ноқонуний фойдаланганлиги учун маъмурий баённома расмийлаштирилиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 177-моддасига асосан, кўриб чиқиш учун судга юборилди”, дейилади хабарда.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ