Маданият
5−6 октябрь кунлари Самарқандда илк бор «Ўзбекистонда реставрация санъатини қайта тиклаш маданий мерос ва маданий ёдгорликларни асрашга доир долзарб масалалар» мавзусида реставраторлар семинари ўтказилмоқда.
Тадбирда Ўзбекистон халқининг тарихи ва маданиятини акс эттирувчи ноёб маданий меросини асраб-авайлашни кучайтириш, соҳани рақамлаштириш, инновацион ривожлантириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, жаҳон тажрибаларини самарали қўллаш чораларини кўриб чиқиш мақсад қилинган.
Семинарни бош вазири ўринбосари – туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдухакимов очиб берди.
«Тан олиш керак, соҳада мутахассислар етишмайди, айрим ҳолларда тарихий обидаларни таъмирлаш, тиклаш ишлари маданий меросни қиймати, қадрини тушунмайдиган шахсларга топширилган. Меъморчилик санъатининг дурдоналарини реставрация қиламан, таъмирлайман деб тарихий, бадиий қийматига шикаст етказган ҳолатлар ҳам бўлган. Биз ушбу семинар орқали соҳадаги келгуси 10 йиллик мақсад ва вазифаларни белгилаб олиш, Ўзбекистон реставрация санъатини бутун дунёга тараннум этишни ният қилиб олганмиз», – деди Азиз Абдуҳакимов.
Вазир, шунингдек ўз нутқи давомида яқин вақтлар ичида Ўрта Осиё реставраторлари қурултойини ташкил этишни таклиф қилди.
Мамлакатда ҳозирги кунга қадар 8 минг 210 та моддий маданий мероснинг кўчмас мулк обекти давлат муҳофазасига олинган. Шундан 4 минг 788 таси археология, 2 минг 265 таси архитектура объектлари, 625 таси монументал санъат асарлари, 530 таси диққатга сазовор жойлар ҳисобланади.
Сўнгги уч йилда 250 дан ортиқ маданий мерос объектлари реставрация ва консервация қилинган. Мазкур объектларга давлат бюджетидан 339 млрд сўм маблағ сарфланган. Бугунги кунда республикада 400 дан ортиқ уста-реставраторлар бор.
Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги «Маданий мерос объектлари дирекцияси» давлат муассасасининг «Бухоро», «Шаҳрисабз», «Самарқанд», «Термиз», «Қўқон», «Хива» минтақавий реставрация марказлари ташкил этилмоқда.
Марказларининг асосий вазифаси маданий мерос объектларида илмий асосланган лойиҳалар асосида таъмирлаш-тиклаш ва консервациялаш ишларини олиб боришдан иборат. Эндиликда ҳар бир маданий мерос объектларининг реставрация ва консервация ишлари ушбу мактабнинг илмий хулосалари асосида амалга оширилади.
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ