Маданият
Фарғона вилояти Қувасой шаҳрида янги Маънавият ва маърифат марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази Фарғона вилояти бўлими раҳбари, ҳокимлик вакиллари, зиёлилар, нуроний ва ёшлар иштирок этди.
.jpg)
Замонавий талаблар асосида жиҳозланган марказда турли танловлар, маънавий-маърифий тадбирлар, ижодий учрашувлар, китоб тақдимотлари ўтказиш учун барча шароитлар яратилган. Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилар, ҳунармандлар учун хоналар ажратилган. Шунингдек, бинода 30 мингдан ортиқ китоб фондига эга кутубхона фаолият юритади.

Маросимда мутасаддилар марказнинг шу каби имкониятлари ҳақида гапириб, унинг ижодкор ёшлар учун эркин мулоқот майдони бўлишини таъкидлашди.

Сиёсат
Сиёсат
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
77699
Жамият
56699
Жамият
55920
Жамият
50970
Жамият
//
Изоҳ йўқ