Спорт
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ФИФА кунлари доирасида 27 сентябрь куни Коста-Рикага қарши ўртоқлик ўйинини ўтказди.
Жанубий Кореяда ташкил этилган баҳсда терма жамоа 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Ўзбекистон терма жамоаси сафида Элдор Шомуродов 26-дақиқада ҳисобни очди. Ушбу ҳисоб ўйиннинг катта қисмида сақланиб турди. Бироқ ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда Коста-Рика кетма-кет 2 та гол уриб, ғалабани илиб кетди.
Қайд этиш керак, Сречко Катанец шогирдлари 23 сентябрь куни Камерундан устун келганди (2:0). Камерун ҳам, Коста-Рика ҳам ЖЧ—2022 йўлланмасини қўлга киритган.
Ўртоқлик ўйини, 27 сентябрь
Ўзбекистон — Коста-Рика 1:2
Голлар: Элдор Шомуродов 26, Энтони Эрнандес 90+3, Кендалл Вастон 90+3.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ