Жамият
Паркент тумани Чанги қишлоғи «Нуробод» маҳалласи Обишер кўчасида ўқувчилар мактабга жар ёқалаб бораётгани ва бу кескин муҳокамаларга сабаб бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Паркент тумани ҳокимлиги вазият юзасидан муносабат билдирди.
Ҳокимлик муносабатида айтилишича, Чанги қишлоғи «Нуробод» МФЙ Обишер кўчасида 14 та хонадон мавжуд. Кўча 2018 йилда ташкил этилган. Ўқувчилар қийинчилик билан юраётган йўл маҳаллий аҳоли томонидан ҳашар йўли билан қурилган, аммо 2022 йил баҳор фаслидаги давомий ёғингарчиликлар сабабли йўлнинг катта қисмига жиддий зарар етган.
«Бу кўчадан 8 нафар мактаб ўқувчиси Ҳисорак қишлоғида жойлашган 29-умумтаълим мактабига қатнашади. Ушбу мактабга бориш учун муҳокамаларга сабаб бўлган расмларда кўрсатилган йўлдан ташқари қўшимча хавфсиз йўл ҳам мавжуд. Обишер кўчаси билан мактаб орасидаги масофа 1.3 км ташкил этади», дейилади муносабатда.
Туман ҳокимлиги мутасаддилари ушбу йўл ички йўллар балансига кирмаганлиги сабабли лойиҳа-смета асосида ички йўллар балансига киритилишини ҳамда қурилиш ишларида малакали мутахассислар жалб қилинишини, шунчаки шағал ташлаш орқали муаммога узил-кесил ечим топиб бўлмаслиги, ёмғирли мавсумларда бундай ҳолатлар яна такрорланиши мумкинлигини маълум қилган.
Ҳокимлик 2022 йилнинг сўнгига қадар ушбу масалага ижобий ечим топилишини билдирди.
«Қишлоқдаги бу вазият туман ҳокимлигининг тўлиқ назоратига олинган ва қурилиш ишлари учун лойиҳалаштириш ишлари бошланган. 2022 йил сўнгига қадар бу масалага ижобий ечим топилади», — дейилади ҳокимлик хабарида.
Ушбу масала юзасидан oyina.uz мухбири Тошкент вилояти ХТБга мурожаат қилганди. ХТБнинг изоҳи қуйидагича бўлганди:
«Расмда кўрсатилган жарликдан 50 метр узоқликда мактабга олиб борувчи асосий йўл мавжуд. Ўқувчилар масофани қисқартириш учун айланиб юришни истамай, суратда кўрсатилган йўлакдан кесиб ўтишади. Ишчи гуруҳ ҳолат бўйича туман ҳокимлигига жарлик атрофини ўраш бўйича мурожаат тайёрлашмоқда.
Чанги қишлоғи ўқувчилар учун микроҳудудда 41-сонли мактаб мавжуд. Қишлоқнинг деярли барча болалари шу ерда таҳсил олади».
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Маданият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ