Паркентдаги мактабга ўқувчилар жар ёқалаб бораётгани аниқланди

Сақлаш
16:46 / 21.09.2022 1311 0

Ижтимоий тармоқларда мактабга жар ёқалаб қатнаётган паркентлик болалар ҳақидаги хабарлар тарқалди. Ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида oyina.uz мухбири Тошкент вилояти ХТБга мурожаат қилди. 

 

Қайд этилишича, Паркент тумани халқ таълими бўлими томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, ўрганиш ишлари олиб борилди. 

 

Аниқланишича, суратдаги ҳолат туманнинг Нуробод маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган Чанги қишлоғида истиқомат қилувчи болаларнинг мактабга бориш жараёнида олинган. Мазкур қишлоқнинг 10 нафар ўқувчиси Қуёш қўрғонда жойлашган 29-сонли мактабга қатнайди. 

 

«Расмда кўрсатилган жарликдан 50 метр узоқликда мактабга олиб борувчи асосий йўл мавжуд. Ўқувчилар масофани қисқартириш учун айланиб юришни истамай, суратда кўрсатилган йўлакдан кесиб ўтишади. Ишчи гуруҳ ҳолат бўйича туман ҳокимлигига жарлик атрофини ўраш бўйича мурожаат тайёрлашмоқда.

 

Шу ўринда айтиш лозим, Чанги қишлоғи ўқувчилар учун микроҳудудда 41-сонли мактаб мавжуд. Қишлоқнинг деярли барча болалари шу ерда таҳсил олади», дейилади ХТБ хабарида. 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//