Маданият
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, хонанда Равшан Намозов вафот этди. Бу ҳақда хонанда Моҳира Асадова Инстаграм саҳифасида маълум қилди.
«Ўзбек мусиқа санъати оғир жудоликка учради. Оғир ва узоқ давом этган хасталикдан сўнг қадрдон ҳамкасб дўстимиз ва акамиз бу фоний дунёни тарк этиб, боқий дунё томон риҳлат қилдилар. Равшан ака билан қачон кўришиб қолсак, суҳбатимиз доим мусиқа санъати ҳақида бўларди. Чунки у киши мусиқий ғоялари ўзгачалиги билан бошқалардан доим ажралиб турарди.
Охиратингиз обод, руҳингиз шод бўлсин Равшан ака! Дийдор қиёматга қолди», — деб ёзади Моҳира Асадова.
Қайд этиш керак, шу йилнинг январь ойида хонанданинг оғир аҳволда гематология шифохонасида даволанаётгани маълум қилинганди. Ўшанда хонанданинг 7 йилдан буён 2-даражадаги хафақон хасталиги билан курашиб келаётгани айтилганди.
Маълумот учун, Равшан Намозов 1961 йилнинг 10 июлида Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида туғилган. У Термиз мусиқа билим юртини тамомлаб, отаси — Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдураҳмон Намозов ва Шокир Маҳмудовлардан сабоқ олган.
Хонанда ўз фаолиятини 1989 йили ташкил этилган «Қарс» гуруҳида бошлаган. 1991 йилдан буён яккахон ижод қилган хонанда 1993 йили Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвони билан тақдирланган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
1 Изоҳ
Кодирова Угилхон Сотиболдиевна
12:01 / 01.01.1970
Аллох рахматига олсин,якингларига сабир.Яхши инсон эдилар.