Жамият
Буюк Британияда “делта” штаммидан келиб чиққан коронавируснинг АY.4.2 варианти билан юқадиган инфекциялар улуши ўсиб бораётгани ва ҳозирда бу мамлакатда COVID-19 билан касалланиш ҳолатларининг 10 фоизини ташкил этаётгани ҳақида хабар берилган эди.
Бугун Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг ўринбосари Нурмат Атабековнинг янги штамм ҳақидаги саволларга муносабатини эълон қилди.
“COVID-19’нинг қўзғатувчиси бўлган SARS-CoV-2 вируси вақт ўтиши билан янгиланиб, атроф-муҳитга мослашиб бормоқда. Унинг янги штаммлари SARS-CoV-2’нинг мутацияга учраши оқибатида пайдо бўлади. Яъни вирус ўзини сақлаб қолиш учун қайта-қайта янгиланишга уриняпти.
Янги штаммларга қарши курашиш ҳақида гапирсак, дунё олимлари томонидан яратилаётган вакциналар вирус штаммларининг асосида турган SARS-CoV-2га қарши ишлайди. Вирус мутацияга учраган тақдирда ҳам, вакцинанинг ҳимояловчи хусусияти сақланиб қолади.
Коронавируснинг қайси штаммига қарши курашишдан қатъи назар, оммавий иммунитет шакллантирилса, касалликни енгиб ўтиш мумкин. Биз хасталик қўзғатувчисини биламиз. Унинг профилактикасидан хабардормиз. Энг асосийси, бизда вирусга қарши асосий қурол бўлган вакциналарнинг бир неча турлари захираси шакллантирилган. Шундай экан, аҳолимиздан бирдамлик билан вакцинация жараёнларига эътиборли бўлишни сўраб қоламиз”, дейди Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг ўринбосари Нурмат Атабеков.
Эслатиб ўтамиз, коронавируснинг янги штамми пайдо бўлишига ниқоб режимига ва ижтимоий масофага етарлича риоя қилинмаслиги, шунингдек, ходимларнинг камчилиги масофадан туриб ишлаши сабаб бўлган. Сентябрь ойининг ўрталаридан буён Буюк Британияда коронавирус билан касалланиш ва ўлим даражаси, шунингдек, касалхонага ётқизилганлар сони яна ошди.
АY.4.2 Европанинг бир қанча мамлакатларида топилганига қарамай, у фақат Буюк Британияда кенг тарқалган. Британия олимлари АY.4.2 нинг тарқалишини истисно қилмайди. Шунга қарамай, АY.4.2 инфекциясининг биринчи ҳолати Исроилда аниқлангани маълум бўлди.У ерда вирус Молдовадан қайтган 11 ёшли болада топилган ва у дарҳол карантинга олинган.
Касалликнинг тез тарқалаётгани ва эмланмаган ҳамда ярим эмланганларда оғир кечаётгани АY.4.2 штаммининг энг муҳим белгилари бўлиб қолмоқда.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ