Қозоғистондаги фестивалда бирваракайига ўзбекистонлик тўрт режиссёр ғолиб бўлди

Сақлаш
21:04 / 23.09.2022 735 0

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ўтказилган “48 hour film race” қисқа метражли фильмлар фестивалида ўзбекистонлик ёш кино режиссёрлар тўрт йўналишда ғолибликни қўлга киритди.

 

“Энг яхши фантастик фильм” номинациясида “Ферма” фильми (реж: Мирзо Улуғбек Бегибаев)

 

“Энг яхши ҳаваскор фильми” номинациясида “Один день” фильми (реж: Максим Кошелев)

 

“Ҳакамлар ҳайъатининг махсус номинацияси”да “Мираж” фильми (реж: Иван Харитонов)

 

“Энг яхши талаба иши” номинациясида “Гастарбайтер” фильми (реж: Темур Муродов)

 

Шунингдек, ушбу фестивалда ўтган йили “Месси” қисқа метражли фильми билан иштирок этиб, олий соврин ҳамда икки номинацияда ғолиб бўлган  ёш кинорежиссёр Шокир Холиқов бу гал ҳакамлар ҳайъати таркибида бўлди.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//