Тошкент вилоятида III-IV асрга оид топилма аниқланди

Сақлаш
23:07 / 21.09.2022 723 0

Янгийўл туманида III-IV асрга оид топилма аниқланди. Бу ҳақида Маданий мерос агентлиги хабар берди.

 

Қайд этилишича, ушбу экспонат Янгийўл туманида жойлашган хонадонлардан биридаги қадимий қабрдан топилган.

 

Қабр «Қовунчи» маданиятига оид бўлиб милодий III-IV асрларга қадар бўлган даврга тегишли. Қабрдан шу даврда яшаган одам суяк қолдиқлари, 1 та скелет ва 9 хил турли ҳажм ва шаклдаги сопол буюмлар топилган.

 

Эътиборли томони, кўзалардан фақат 1 донаси синиқ ҳолатда бўлиб, қолгани нисбатан яхши сақланган. Шунингдек қабрдан 1 дона аёллар мунчоғи ҳам қазиб олинган. Айни вақтда топилма Янгийўл шаҳар Усмон Юсупов уй музейида сақланмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//