Жалолиддин Мангуберди


19:11 / 10.11.2021 1637 1

 

Жалолиддин Мангуберди (Жалол ид-диния вад-дин Абул-Музаффар Манкбурни ибн Муҳаммад) (1199–1231) – (1220 йилдан буён) сўнгги хоразмшоҳ, Ала ид-дин Муҳаммад II ва унинг туркман хотини Ойчечакнинг тўнғич ўғли.

Жалолиддин Мекбурни (ёки Мангуберди) номи “юзида холи бор” маънони англатади. Жалолиддиннинг аниқ туғилган йили номаълум, унинг расмий белгиланган санаси 1198 йил.

Гурганж саройида ҳурматга сазовор бўлган баобрў бувиси, қипчоқ маликаси Туркан хотуннинг қистови билан, анъаналарга қарамай, тахтга Жалолиддиннинг кичик укаси Ўзлоқхон ўтирди. Жалолиддин ҳарбий муҳитда улғайди ва жанг санъатини эрта ўзлаштирди. Ғазна (ҳозирги Афғонистон) унинг қарамоғида бўлишига қарамай, отаси фитналардан сақланиб, ўғлини ўзининг олдида – Гурганжда ушлаб турди. Ёш Жалолиддин душманлар билан тинимсиз жанглар бўлиб ўтувчи чегарага чиқишга ҳаракат қилади.

Чингизхоннинг режалаштирган босқинидан хабардор бўлиб, Жалолиддин отасидан қўшинини Сирдарёга қўйиб, душманни ўша ерда кутиб олишини сўрайди, лекин отаси ҳимоя деворлари ва қалъаси душманни мамлакатга қўймаслигига амин бўлади ва қўшинни тўпламасликка қарор қилади. Мўғуллар шаҳарни шиддат билан босиб олади. Аввалига, 1220 йил Бухоро, кейин Самарқанд ўраб олинади. Жиддий хасталанган Муҳаммад Каспийга қочади. Учта ўғлини тўплайди, Жалолиддиннинг белига ўз шамширини осиб, уни тахт вориси этиб тайинлайди ва бошқа укаларини акасига итоат қилишга ундайди.  Муҳаммаднинг ўлимидан сўнг Жалолиддин тахтга ўтирди, лекин Гурганж аслзодалари янги ҳукмдорни писанд қилмайди.

Жалолиддин уч юз содиқ туркман йигитларидан иборат қўшин тўплайди ва Хуросонга йўл олади. Нисо атрофида улар етти юз кишилик мўғул қўшинини кутиб олади ва уларни осонликча енгади. Ушбу арзимас ғалаба Хуросон аҳолисини мўғул истилочиларига қарши ғайратлантиради, натижада, Чингизхон ўз қўшинини Хоразм ва Хуросонга йўллайди ва Жалолиддиннинг кичик укаларини қўшини билан юзланиб, уларни аёвсиз тор-мор этади.

Жалолиддин васият қилиб қолдирилган ери томон йўл оларкан, Марв ноиби Хон Малик ва унинг қирқ минг кишилик лашкари, туркман хони Сайфиддин ва унинг қирқ минг кишилик лашкари билан иттифоқдош тутинади. Қандаҳор яқинида бирлашган лашкарлар қўшини мўғулларни йўқ қилади ва Жалолиддин Ғазнагача етиб боради.

Мурғаб юқорисида унга Марвнинг собиқ ноиби Хон Малик ва туркман хони Сайфиддин қўшилди. Ғазнага келгач, Жалолиддин тез орада ўн минг кишилик қўшин тўплаб, Қандаҳорни қамал қилган мўғулларга қарши юриб, уни тор-мор этди. Бўлинган хоразмлик лашкарларнинг ҳарбий қўмондонлари ўз ҳукмдорининг муваффақияти ҳақида эшитиб, Ғазнага тўплана бошлайди ва Жалолиддин бошчилигида 70 мингга яқин аскар йиғилди. У билан бирга оғаси Амин ал Мулк, саркарда Темур Малик, қарлуқлар хони Азам Малик ва афғонлар муаллими Музаффар Маликлар ҳам келди. Чингизхон ҳали хоразмшоҳ кучидан бехабар бўлиб, унга қарши Шики Хутуху бошчилигидаги 30 минглик қўшинини жўнатади.

 

Парвонадаги жанг

 

Баҳорда Жалолиддиннинг қўшини Ғори дарёсидаги Валиан қишлоғида Шики Хутухунинг етакчи лашкарига дуч келди. Мўғул қўшини деярли бутунлай яксон этилди: бор-йўғи юзта аскар жон сақлаб қолди. Сўнгра, Жалолиддин дара томон йўл олиб, у ерда жангни кутди. Шики Хутуху ўзининг бор қўшинини шу ерга йўналтирди. Икки қўшин ҳайбатли қоялар орасидаги тошлоқ дарада учрашди. Жой отлиқ лашкар учун ноқулай бўлиб, икки томон ҳам ҳаракатдан тийинишга мажбур эди.

Жалолиддин Темур Маликка пиёда камончилар билан олдинга силжишларини буюради. Хоразмликлар ёвнинг кучсиз томонини сезганига қарамай, Шики Хутуху биринчи кун ўзини тияди, кейин қояларга кўтарилади ва мўғулларга тепадан ёй отишни бошлаб, мўғул қўшинига жиддий талафот етказади.

Эртасига Жалолиддиннинг аскарлари дарага бир назар боқиб, мўғуллар қўшини сони кўпайганини пайқайди. Аслида, Шики Хутуху захирадаги отларга мато билан ўралган похол тулумларни ўтказиб қўйишни буюрган бўлади. Душман тарафнинг чап қанотига уюштирилган ҳужум ўқ-найза дўли остида қолди. Шунда Шики Хутуху душманга айланасига ҳужум уюштиришни буюрди. Бироқ ўқ-ёйлар дўли ва қоятошли ён-атроф мўғуллар ютуғига тўсқинлик қилди. Жалолиддин ўз жангчиларини эгарлатди ва қўшимча ҳужумга киришди. Қўққисдан уюштирилган ҳамладан мўғуллар қоча бошлади. Хоразмшоҳ жангчилари чекинди ва Шики Хутуху ўзининг ярим қўшинидан айрилди. Кўплаб тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, Чингизхоннинг ғарбга ўтиши даврида Парвонадаги мўғул жангчиларининг тор-мор этилиши уларнинг Ўрта Осиё, Эрон ва Афғонистондаги жанглари ичида ягона йирик мағлубияти бўлган.

Жалолиддинга нафақат жангчилари, балки аҳолиси ҳам одил ва ҳаққоний ҳукмдор ўрнида мадад кўрсатган. Парвонадаги мағлубиятдан сўнг мўғуллар Афғонистон ҳудудини тарк этди. Уларга жавобан, Чингизхон хоразмшоҳларга қарши янги жангда иштирок этишга қарор қилди. Аммо Жалолиддин эндигина Чингизхон билан ҳал қилувчи жангга тайёргарлик кўраётган вақт уни қўллаб-қувватловчи саркардалар орасида низо келиб чиқиб, қипчоқ, қарлуқ ва афғонлар Жалолиддинни тарк этди.

Парвонадаги мўғуларнинг мағлубиятидан сўнг бошқа кучлар бошида Чингизхоннинг ўзи Жалолиддинга қарши юриш қилди. Уни Синд дарёси қирғоғида 1221 йилнинг 9 декабр куни ушлайди. Хоразмшоҳ қўшинини ярим ой шаклида тизиб, дарёни икки тарафдан тўсиб қўяди. Мўғуллар тўсиққа ёпишади ва тез орада ҳалок бўлади. Марказий қисми тўсиқларни енгиб ўтишга ҳаракат қилади, аммо кўплаб аскарлар нобуд бўлади. Жалолиддин ўзининг харамини бутунлай сувга чўктиришни буюради, сўнгра асир тушмаслик учун тулпори билан ўзини Синд дарёсининг катта қоясига ташлайди. 6 минг чавандозлик хоразмшоҳ Синд дарёсининг бошқа қирғоғидан ўтиб, ҳатто мўғулларни қуроли билан қўрқитишга ҳам улгуради. Жангда Жалолиддиннинг оиласи асир олинади ва ўлдирилади, ўзи эса Синдга кетади. Афсонага кўра, Чингизхон ёш султоннинг жасоратига тан бериб, ўзининг кўплаб ўғилларига: “Ота ўғил мана шундай бўлиши лозим”, деган экан. Чингизхонни таъқиб этиш учун Бало ноён ва Бурбон исмли туман бегилар бошчилигидаги лашкарни юборади. Бироқ Мултан шаҳригача етиб боргач, мўғуллар султон изини йўқотиб қўяди.

Жуд тоғида жойлашган Шатра маъмуриятининг маҳаллий синд ранаси ўз ҳудудида Жалолиддинни қолган аскарлари билан пайдо бўлганини билиб, 5 минг кишилик пиёда аскарини ва минг кишилик чавандоз аскарни тўплаб, унга қарши юриш қилади. Кутилмаганда Жалолиддиннинг ўзи унга қарши ҳужум уюштиради. У ўзи шахсан ранага ўқ узиб ўлдиради, лашкарлари эса қисқа жангдан сўнг тарқалиб кетади. 1224 йилнинг бошигача Жалолиддин Ҳиндистонда яшайди, Эрон ва Месопотамияга юришга киришади. Тўрт йил давомида Жалолиддин Ҳиндистонда мўғуллар билан жанг олиб боради.

У туркманлардан иборат янги қўшин тўплайди ва Ғарбий Эронга – Кавказга йўл олади. 1225 йил Жалолиддин жанубдан шимолий Эронга бостириб киради. Жиддий қаршиликсиз Марағани эгаллаб, султон Табризга йўл олади ва шаҳарни забт этади. Отабек Ўзбек Ганзакка қочади, у ердан мустаҳкам Алинжо қалъасига кетиб, ўша ерда вафот этади. Қисқа вақт ичида Жалолиддин ҳукмронлигини Ганж, Барда, Шамкир ва Арраннинг бошқа шаҳарлари тан олади. 1225 йил Жалолиддин қўшини Грузия ва Арманистонни қисман эгаллайди. 1225 йил 8 августда Шарқий Арманистоннинг Двин шаҳри яқинида грузин-арманлар ва Жалолиддин қўшини ўртасида тарихга “Гарни жанги” номи билан кирган жанг бўлиб ўтади. Унда хоразмшоҳ ғалаба қозонади. Тинчлик сулҳини тузиш ва мўғул қўшинларига қарши юриш таклифи билан ўз элчиларини грузинларга юборади, лекин малика Русудандан рад жавобини олади. 1226 йил Грузияни эгаллаб, унинг пойтахти Тбилисини вайрон этади, у ердаги барча черковларни буздириб ташлайди. Тбилисида ислом динини қабул қилганларгина тирик қолади. Жалолиддин шарқий Кавказ ортини забт этиш жараёнида Илдегизидлар давлати қулайди. Шерваршоҳлар ҳам ўзларини Жалолиддинга тобелигини қабул қилади.

1227 йил Рей яқинида Жалолиддин мўғуллар қўшинини тор-мор этди. Шу йилнинг ўзида Исфахон аҳолиси томонидан ёрдамга чақирилган хоразмшоҳ  шаҳар яқинида мўғуллар устидан ғалаба қозонди. Жалолиддин бир варакайига икки жанговар ҳаракатни тутади: Ғарбий Эронда мўғулларга қарши ҳамда Кавказ ортида арман ва грузинларга қарши. Аммо 1228 йил килик-арман подшоси Гетум И ва мисрлик султон Ашраф билан бирлашган рум султони Алоуддин хоразмшоҳга қарши жанг бошлайди. Хоразмшоҳ қўшини ушбу ҳужумга бардош бера олмай, мағлубиятга учрайди.

Жалолиддин қипчоқ хонларига мўғул истилочиларига қарши бирлашиш таклифи билан мактуб йўллайди ва 1220 йил Чингизхоннинг ўғли Жўжи томонидан қўлга олинган ва бир нафар фарзанди бор синглисидан жавоб хатини олади. Мактабда у Жалолиддинни мўғуллар билан иттифоқдош бўлишга кўндиради ва унга Амударё яқинидаги ерларни таклиф қилади. Аммо мазкур хатга Жалолиддин жавоб ёзмайди.

Жалолиддин душманларига қарши довюрак қаршиликлар кўрсатади. 1230 йил Ироқдаги Хилот қалъаси забт этилгач, хоразмшоҳ Месопотамия ва Кичик Осиё ҳукмдорларининг иттифоқи натижасидаги ҳужумда мағлубиятга учрайди. Жалолиддин қўшинига якуний зарбани Чармағон бошчилигидаги мўғулларнинг Угедей лашкари етказади. Жалолиддин жангда оғир жароҳатланади, сўнгра у Қурдистон тоғларига яширинишга ҳаракат қилади у ўша ерда ўлдирилади.

Жалолиддин сиймоси афсонага айланди, унга ёзувчи Василий Яннинг “Мардлик қанотларида” эртак-қиссаси ва бошқа асарлар бағишланган.

Жалолиддин Мангуберди “миллий қаҳрамон”лардан бири. 1999 йили мамлакатимизда Жалолиддин таваллудининг 800 йиллиги кенг нишонланган. Ўзбекистонда унга атаб бир нечта ҳайкаллар ўрнатилган, Хоразм вилоятида Жалолиддин Мангубердига бағишланган мемориал мажмуа қурилган.

1999 йил Жалолиддиннинг 800 йиллик юбилейига бағишланган 25 сўмлик юбилей тангалар муомалага киритилган.

2000 йилнинг 30 август куни “Жалолиддин Мангуберди” ордени таъсис этилган. Бу орден билан мамлакат мустақиллигини, Ватан сарҳадларини, она юрт тупроғини ҳимоя қилишда ҳамда уни кўз қорачиғидай асрашда юксак ҳарбий маҳорат, қаҳрамонлик ва жасорат намуналарини кўрсатган, давлатнинг мудофаа қудратини мустаҳкамлашга улкан ҳисса қўшган қўмондонлик таркибига кирувчи ҳарбий хизматчилар мукофотланади. 2003 йилнинг 22 август куни ушбу орден билан Хоразм вилояти мукофотланган.

Яна бир муҳим маълумот: Жалолиддин Румий Жалолиддин Мангубердининг аммасининг невараси, яъни жияни ҳисобланади. Алоуддин Музаффар Такешнинг катта қизи Маликайи Жаҳондан Жалолиддин Румий, кичик ўғли Алоуддин Муҳаммад II дан эса Жалолиддин Мангуберди туғилган. Мангуберди Хоразмда туғилиб, Курдистонда вафот этган. Румий Балхда туғилиб, Кўнияда вафот этган. Ҳар иккаласининг туғилган ва вафот этган жойлари ўз даврида Хоразмшоҳлар давлати таркибида бўлган. Балх шаҳар сифатида, Кўния султонлик сифатида Хоразмшоҳлар давлати тасарруфида бўлган.

Жалолиддин, шунингдек, Туркманистонда ҳам ҳурмат қозонган бўлиб, унинг мўғулларга қарши жасорати бугунги кунда ҳам фахр билан ёдга олинади.

 

 

1 Изоҳ

Юлдаш

-6 DAY AGO

Мақолада жуда кўп тарихий маьлумотлар хато берилган.Жалоладдиннинг оиласи мўғулларга асир тушган эмас.Синд дарёси бўйилдаги жанг 1221 йил 24-27 ноябрда содир бўлган.1228 йил килик-арман подшоси Гетум И ва мисрлик султон Ашраф билан бирлашган рум султони Алоуддин хоразмшоҳга қарши жангда ҳам Жалоладдин армияси енгилмаган.Фақат 1230 йил 10 августдаги Ясси чаман жангида Жалоладдин армияси мағлуб бўлади.Балх шаҳар сифатида,Кўния султонлик сифатида Хоразмшоҳлар давлати тасарруфида бўлган.деган ёзувдаги Кўния султонлик сифатида сўзлари ортиқча.

Изоҳ қолдириш

//