1958 йил 15 июнда Тошкент вилояти Бекобод шаҳрида таваллуд топган.
1980 йилда Қозоғистоннинг Жамбул шаҳридаги гидромелиорация-қурилиш институтини тугатиб, Бекободдаги Ўзбекистон металлургия заводида иш бошлаган.
1985–2008 йилларда Бекобод металлургия корхонаси раҳбари.
2008–2018 йилларда Олмалиқ кон-металлургия комбинати бош директори.
1997 йилда «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган саноат ходими»,
2004 йилда «Фидокорона хизматлари учун» ордени,
2011 йилда «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвонига сазовор бўлган.
2014-2019 йиллар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси бўлган.
Александр Фармонов Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида таваллуд топган Болалиги Бекободда ўтган Александр 12-мактабини аъло баҳоларга битирди. Устозлари берган топшириқларни вақтида бажариб, ўз устида тинмасдан ишлар ҳамиша адолат тарафдори эди. Болалигидан спортнинг кўп тўпи тури билан жиддий шуғулланди. Жамоа эришган ғалабаларда унинг ўрни бошкача бўлган У чаккон серғайрат, ҳамиша олдинга интилувчанлиги билан ажралиб турар эди.
Қўшни Қозоғистоннинг Жамбул гидромелиорация қурилиш институтининг кундузги бўлимига 1975 йилда ўқишга кириб, уни муҳандис-қурувчи мутахассислиги бўйича тугатган Александр институтда ҳам жуда фаол талабалардан бўлган. У курсдош дўстлари, институт жамоаси ҳурматига сазовор эди.
Александр Қосимович Фармонов ўз фаолиятини 1980 йилда Қозоғистондаги «Водоканал» корхонасида бошлади. 1981 йили Бекободга қайтиб, Ўзбекистон металлургия заводи капитал қурилиш бошқармасининг ишлаб чиқариш бўлимида хатта муҳандис бўлиб иш бошлади. Фаолияти давомида ташкилотчилик ва раҳбарлик салоҳиятини намойиш этди. Бекобод металлургия корхонасига раҳбарлик қилди. 1992-1993 йилларда «Ўзқурилишматериаллари» давлат концернида раис ўринбосари бўлиб фаолият юритди. 1993 йилдан Тошкент вилоятидаги Йирик корхоналардан бири «Бекободцемент» АЖ бошқарув раиси, 1995 йилда «Ўзметкомбинат» АЖ бошқарув раиси сифатида меҳнат қилган. 2008 йилдан 2018 йилга қадар эса Олмалиқ кон-металлургия комбинати бош директори лавозимида ишлади.
Александр Фармонов ишлаб чиқаришни ривожлантириш билан бирга, шаҳарнинг ободончилик ишларига ҳам катта ҳисса қўшди. 2009 йилда Олмалиқ шаҳри марказидаги ташландиқ майдонда «Олтин олма» хиёбони, «Ёшлар боғи» барпо этилиб, бу жойлар шаҳарликларнинг севимли масканларига айланган. 2013 йилда эса комбинат раҳбариятининг ташаббуси билан Олмалиқда «Дельфин» замонавий аква-боғи қуриб битказилди.
Александр Фармоновнинг бевосита раҳбарлиги ва иштирокида 2009–2012 йилларда Қалмоққир кон бошқармаси ва 2010–2015 йилларда Сариқ чўққи конлари модернизация ва реконструкция қилинди, замонавий кон ва темирйўл транспортлари харид қилиниши туфайли йирик самарадорликка эришилди.
2010 йилга келиб, Сурхондарё вилоятида Хонжиза кон бойитиш мажмуаси ишга туширилди. Ўша йилнинг декабрида илк бор Хонжизадан келтирилган рух концентрати асосида Ўзбекистонда биринчи рух металли олинди.
2014 йилда Жиззах вилоятида замонавий цемент заводи қурилиб, ишга туширилди. Орадан кўп ўтмай, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони асосида Олмалиқ кон-металлургия комбинати таркибида нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар ишлаб чиқариш бўйича илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси ташкил этилди. 2017 йилга келиб, бирлашма мутахассислари ишлаб чиқаришда 10 турдан ортиқ янги маҳсулотларни ўзлаштирди. Кейинги йилларда комбинатнинг автопарки замонавий автотранспорт, юк машиналари ҳамда эҳтиёт қисмлар билан таъминланди. Темирйўлларда қайта таъмирлаш ишлари олиб борилди ва янги техникалар келтирилди. Бу жараёнларда ҳам қаҳрамонимиз янада жонбозлик кўрсатди. Техника фанлари номзоди Александр Фармоновнинг ғояларидан бири тежамкорлик бўлиб, буни комбинатнинг иқтисодий фаолиятида сиёсат даражасига олиб чиқди. Энергия ресурсларини тежаш мақсадида иссиқлик энергияси маркази, саноат сув таъминоти цехи ҳамда бошқа кўплаб кон ва корхоналарга тежамкор энергия технологиялари ўрнатилди.
2017 йилнинг 29 декабрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Учқулоч конини очиқ усулда ўзлаштиришнинг инвестицион лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида»ги қарори ижросига киришилган ҳолда, ҳозирда устки қатлам кон-капитал ишлари олиб борилмоқда. Буларнинг барчасида Александр Фармоновнинг меҳнати беқиёс.
2014 йилдан 2019 йилгача Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутати, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси сифатида фаолият юритди.
Унинг Ватанимиз тараққиёти, элимиз фаровонлиги, мустақиллигимизни янада мустаҳкамлашга қўшган беқиёс хизматлари давлатимиз томонидан муносиб тақдирланди. «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган саноат ходими», «Фидокорона хизматлари учун» ордени, 2011 йилда эса юксак эътироф – «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвонига сазовор бўлди.
//
Изоҳ йўқ