«Ватаним мадҳиясини куйлайман!»

22:12 / 01.12.2021 20573
Сақлаш

Республика Маънавият ва маърифат маркази, Маданият вазирлиги ҳамда «Маърифат» тарғиботчилар жамияти «Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида»ги қонун қабул қилинганининг 29 йиллиги муносабати билан «Ватаним мадҳиясини куйлайман!» шиори остида танлов эълон қилади.

 

Танлов қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилади:

  • «Давлат мадҳиясини энг яхши куйлаган оила»;
  • «Давлат мадҳиясини энг яхши куйлаган мактаб»;
  • «Давлат мадҳиясини энг яхши куйлаган гуруҳ»;
  • «Давлат мадҳиясини энг яхши куйлаган меҳнат жамоаси».

 

Танловда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, мамлакат ҳудудида истиқомат қилаётган фуқаролиги бўлмаган шахслар, хорижий давлатлар фуқароларидан иборат жамоалар белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Мадҳиясини жамоавий бўлиб куйлаган видеолавҳани тақдим қилиш орқали иштирок этиши мумкин. Бунинг учун интернетдаги очиқ манбаларда эълон қилинган тегишли видеолавҳаларнинг линклари ва иштирокчи жамоа ҳақидаги маълумотларни 2021 йил 8 декабргача Республика Маънавият ва маърифат марказининг oyina.uz портали алоқа бўлимига (https://oyina.uz/kiril/contact) юбориш талаб этилади.

 

Видеолавҳа формати MPG, MPEG, AVI, MOV, WMA, MP4 бўлиши керак. Талабга жавоб бермайдиган ишлар ҳакамлар ҳайъати томонидан кўриб чиқилмайди.

 

Ҳар бир номинация бўйича 1, 2, 3-ўрин ғолиблари аниқланади ва қуйидаги тартибда мукофотланади:

  • 1-ўрин – телевизор;
  • 2-ўрин – ноутбук;
  • 3-ўрин – планшет.

Ҳакамлар ҳайъати тавсиясига асосан Ташкилий қўмитанинг қарори билан қўшимча рағбатлантириш мукофотлари белгиланиши мумкин.

 

Танлов ғолиблари шу йил 9 декабрь куни Марказнинг oyina.uz портали орқали расман эълон қилинади. Тақдирлаш маросими эса 10 декабрь куни Тошкент шаҳридаги «Халқлар дўстлиги» майдонида ўтказиладиган тадбир жараёнида, ҳудудларда яшовчи ғолибларни тақдирлаш эса Марказнинг тегишли бўлим ёки бўлинмалари томонидан амалга оширилади.

5 Изоҳлар

Muxayyo

12:01 / 01.01.1970

Man ham g'olib bolishga intilaman

Nasiba

12:01 / 01.01.1970

Davlat madhiyasi bizning Vatanimizni ajratib turadi.Davlat madhiyasi kulaganimizda hammamiz o'rnimizdan turib,o'ng qo'limizni chap ko'ksimozga qo'yib aytamiz.

Nasiba

12:01 / 01.01.1970

Ha bunaqa tanlovlar ko'p bo'lib tursa yaxshi.

Азизбек

12:01 / 01.01.1970

Ушбу танлов фуқароларни ватанпарварликка ундайди, кейинги йилларда Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан кўплаб ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Келгусида Марказдан янгиликлар кутиб қоламиз

Jamshid

12:01 / 01.01.1970

Xursadman qatnashaman

Изоҳ қолдириш

//