Республика Маънавият ва маърифат маркази, Маданият вазирлиги ҳамда «Маърифат» тарғиботчилар жамияти «Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида»ги қонун қабул қилинганининг 29 йиллиги муносабати билан «Ватаним мадҳиясини куйлайман!» шиори остида танлов эълон қилади.
Танлов қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилади:
Танловда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, мамлакат ҳудудида истиқомат қилаётган фуқаролиги бўлмаган шахслар, хорижий давлатлар фуқароларидан иборат жамоалар белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Мадҳиясини жамоавий бўлиб куйлаган видеолавҳани тақдим қилиш орқали иштирок этиши мумкин. Бунинг учун интернетдаги очиқ манбаларда эълон қилинган тегишли видеолавҳаларнинг линклари ва иштирокчи жамоа ҳақидаги маълумотларни 2021 йил 8 декабргача Республика Маънавият ва маърифат марказининг oyina.uz портали алоқа бўлимига (https://oyina.uz/kiril/contact) юбориш талаб этилади.
Видеолавҳа формати MPG, MPEG, AVI, MOV, WMA, MP4 бўлиши керак. Талабга жавоб бермайдиган ишлар ҳакамлар ҳайъати томонидан кўриб чиқилмайди.
Ҳар бир номинация бўйича 1, 2, 3-ўрин ғолиблари аниқланади ва қуйидаги тартибда мукофотланади:
Ҳакамлар ҳайъати тавсиясига асосан Ташкилий қўмитанинг қарори билан қўшимча рағбатлантириш мукофотлари белгиланиши мумкин.
Танлов ғолиблари шу йил 9 декабрь куни Марказнинг oyina.uz портали орқали расман эълон қилинади. Тақдирлаш маросими эса 10 декабрь куни Тошкент шаҳридаги «Халқлар дўстлиги» майдонида ўтказиладиган тадбир жараёнида, ҳудудларда яшовчи ғолибларни тақдирлаш эса Марказнинг тегишли бўлим ёки бўлинмалари томонидан амалга оширилади.
//
5 Изоҳлар
Komiljon
12:01 / 01.01.1970
Davlat madhiyasi bizning Vatanimizga bo'lgan fidoyiligimizni oshiradi.
Муножатхон
12:01 / 01.01.1970
Мадҳия жуда мазмунга бой ва тушунарли ёзилган
Шохсанам
12:01 / 01.01.1970
Ассалом. Мен барча танловларингизни энди кураяпман. Менга жуда екди. Углим эпилепсия хуружи билан касал. Уни купрок уй шароитида катта килаяпман. Карантин булганлиги сабабли уйда укишини онлайнга утказдим. У тилларга, таржимага, кичик хикоя ва шеьр езишга кизикади. Узим хам шулар билан шугилланиб тураман. Сизларни танловларингиз жуда екти. Мадхияни елгиз узи айтса хам буладими оила еки мактаб номидан? Олдиндан рахмат. Хеч булмаганда планшет ютар.
Oygul
12:01 / 01.01.1970
Buni eshitib rossa xursand buldim. Davlat Madhiyasini kuylash bizning faxrimiz
Хуршида
12:01 / 01.01.1970
Ассалому алейкум,мадхиямизни куйлашни оилавий истардик,жуда зур дастур булибди.