Республика Маънавият ва маърифат маркази, Маданият вазирлиги ҳамда «Маърифат» тарғиботчилар жамияти «Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида»ги қонун қабул қилинганининг 29 йиллиги муносабати билан «Ватаним мадҳиясини куйлайман!» шиори остида танлов эълон қилади.
Танлов қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилади:
Танловда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, мамлакат ҳудудида истиқомат қилаётган фуқаролиги бўлмаган шахслар, хорижий давлатлар фуқароларидан иборат жамоалар белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Мадҳиясини жамоавий бўлиб куйлаган видеолавҳани тақдим қилиш орқали иштирок этиши мумкин. Бунинг учун интернетдаги очиқ манбаларда эълон қилинган тегишли видеолавҳаларнинг линклари ва иштирокчи жамоа ҳақидаги маълумотларни 2021 йил 8 декабргача Республика Маънавият ва маърифат марказининг oyina.uz портали алоқа бўлимига (https://oyina.uz/kiril/contact) юбориш талаб этилади.
Видеолавҳа формати MPG, MPEG, AVI, MOV, WMA, MP4 бўлиши керак. Талабга жавоб бермайдиган ишлар ҳакамлар ҳайъати томонидан кўриб чиқилмайди.
Ҳар бир номинация бўйича 1, 2, 3-ўрин ғолиблари аниқланади ва қуйидаги тартибда мукофотланади:
Ҳакамлар ҳайъати тавсиясига асосан Ташкилий қўмитанинг қарори билан қўшимча рағбатлантириш мукофотлари белгиланиши мумкин.
Танлов ғолиблари шу йил 9 декабрь куни Марказнинг oyina.uz портали орқали расман эълон қилинади. Тақдирлаш маросими эса 10 декабрь куни Тошкент шаҳридаги «Халқлар дўстлиги» майдонида ўтказиладиган тадбир жараёнида, ҳудудларда яшовчи ғолибларни тақдирлаш эса Марказнинг тегишли бўлим ёки бўлинмалари томонидан амалга оширилади.
//
5 Изоҳлар
Maradona
12:01 / 01.01.1970
Vatanim Madhiyasini kuylayman
Muxammadjon
12:01 / 01.01.1970
Men juda yutishni orzu qilaman
Asalxon
12:01 / 01.01.1970
Men ONA VATANIMIZNI madhiyasini yaxshi kuylayman. Men ham yutushni orzu qilaman!!!
Sarvar
12:01 / 01.01.1970
Bayroq haqida maqolalar tanlovini ham o‘tkazsangiz yaxshi bo‘lardi
Азиз
12:01 / 01.01.1970
Serquyosh ŏlkamizda doim madhiyamiz yangrasin